Збекистон республикасининг
-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шарт номаси ушбу модданинг биринчи ва иккинчи
- Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахс га бериш шарт номаси бошқа шахсга берувчининг талабига кўра
533-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни
бошқа шахсга бериш шарт номасини ўзгартириш ёки бекор қилиш Агар уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани олувчи умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шарт номаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса ёки тегишли даражада бажармаса, бошқа шахсга берувчи таъминотни вақти-вақти билан ҳақ тарзида тўлаб туришга алмаштиришни ёки шарт номани бекор қилишни талаб қилиши мумкин. Агар олувчининг моддий аҳволи ўзига боғлиқ бўлмаган сабаб- ларга кўра бошқа шахсга берувчига шартлашилган таъминотни бера олмайдиган даражада ўзгарса ёки бошқа шахсга берувчи меҳнат қобилиятини тикласа, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шарт номаси олувчининг талабига кўра бекор қилиниши мумкин. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шарт номаси ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинган тақдирда уй (уйнинг бир қисми), квартира бошқа шахсга берувчига қайтарилиши лозим. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахс га бериш шарт номаси бошқа шахсга берувчининг талабига кўра бекор қилинган тақдирда олувчи шарт нома амалда бўлган вақтда 258 бошқа шахсга берувчини таъминлаш ва уйни (уйнинг бир қисмини), квартирани сақлаб туришга қилган харажатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли. 1. Умумий қоидага кўра, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасини ўзгартириш ва бекор қилиш тарафлар келишувига мувофиқ амалга ошири- лади (ФК 382-модда). Тарафлар бундай келишувга эриша олмасалар, шарт- нома тарафлардан бирининг талабига кўра суд тартибида ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Бунда қонун тарафларга шарт номани ўзгартириш ёки бекор қилишни талаб қилиш билан боғлиқ тенг имко- ниятларни беради. Ушбу ҳолат умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасининг моҳиятидан келиб чиқади ва унинг асосий мақсади меҳнатга лаёқатсиз шахсни умрбод таъминлаш ҳисобланади. Уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани олувчи томонидан шарт нома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажар- маслик ҳолларида уй-жойни бошқа шахсга берувчида иккита имконият пайдо бўлади ва улардан бирини у ўз хоҳишига кўра танлайди. Жумладан, у натура ҳолида бериладиган таъминотни пул билан ҳақ тўлашга алмаш- тиришни талаб қилиши мумкин. Қонун шарт нома бўйича бериладиган моддий таъминотнинг бир ойлик миқдорини кўрсатишни белгиласада, даврий тўловларни тўлаш билан боғлиқ аниқ муддатларни белгиламайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам даврий тўловлар умрбод тўланиши лозим бўлади. Уй-жойни бошқа шахсга берувчининг яна бир имконияти бу таъминотни вақти-вақти билан ҳақ тўлаш тарзида тўлаб туришга алмаштириш ўрнига шарт номани бекор қилишни талаб қилишидир. Қонун умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасини бекор қилишни нафақат уй-жойни олувчининг шарт нома бўйича мажбуриятларни бажармас- лиги ёки лозим даражада бажармаганлик учун уй-жойни бошқа шахс га берувчининг талабига кўра балки, бошқа ҳолатларда ҳам шарт нома бекор қилишни назарда тутади. Ушбу хулоса шарҳланаётган модданинг 4-қисми мазмунидан келиб чиқади. 2. Уй жойни бошқа шахсга берувчидан фарқли равишда уй-жойни олувчи умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), 259 квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасини ўзгартиришни талаб қила олмайди. У фақат шарт номани бекор қилишни талаб қилиши мумкин. Бунда қонун суд томонидан уй-жойни олувчининг талабига кўра шарт- нома бекор қилиниши учун иккита асосни белгилайди. Биринчи асос уй-жойни олувчининг моддий аҳволининг ёмонлашуви, иккинчи асос эса, уй-жойни берувчининг меҳнат қобилиятининг тиклаши ҳисобланади. Уй-жойни олувчининг моддий аҳволини ёмонлашуви натижасида у шарт нома бўйича уй-жойни берувчига етарлича моддий таъминот бера олмай қолади. Бундай тарзда уй-жойни олувчининг моддий аҳволининг ёмонлашуви унга боғлиқ бўлмаган сабаблар натижасида вужудга келади. Шу сабабли агар кўрсатилган ҳолатларни уй-жойни олувчи ушбу ҳолатлар вужудга келгандан сўнг оқилоналик ва эҳтиёткорлик билан бартараф эта олиши мумкин эди деб ҳисобланса суд томонидан шарт номани бекор қилиш рад этилиши мумкин ва у шарт нома бўйича зиммасига олган мажбуриятлардан озод бўлмайди. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), кварти- рани бошқа шахсга бериш шарт номаси бўйича уй-жойни берувчи сифатида ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз фуқаро бўлганлиги боис, унинг кейинчалик соғлиғини тиклаши уй-жойни олувчига шарт номани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Ушбу ҳолатда уй-жойни берувчининг соғлиғини тиклаши унинг ўзгаларнинг ёрдамига муҳтож бўлмаслигини англатади. 3. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квар- тирани бошқа шахсга бериш шартномасининг бекор қилиниши оқибати шарт номани бекор қилиш асосларига боғлиқ бўлади. Агар шарт номани бекор қилишга уй-жойни олувчининг шартномани бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги асос бўлса, ёки олув- чининг моддий аҳволи ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бошқа шахсга берувчига шартлашилган таъминотни бера олмайдиган дара- жада ўзгариши натижасида шарт нома бекор қилинса, у ҳолда уй-жойни берувчига уй-жой қайтарилиши лозим. Бунда уй-жойни олувчи таъми- нот олувчини таъминлаш учун қилган харажатлар қопланишини талаб қилишга ҳақли бўлмайди. Уй жойни берувчининг талабига кўра, уй-жойни олувчи томонидан мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик билан 260 боғлиқ бўлмаган ҳолларда шартноманинг бекор қилиниши натижасида муайян ҳуқуқий оқибатлар вужудга келади. Ушбу ҳолат ФК 9, 14 ва 385-моддалари қоидаларидан ҳамда умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт- номаси моҳиятидан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда олувчи шарт нома амал қилган даврда уй-жойни берувчининг таъминоти ва уй-жой учун қилган ҳаражатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling