34-БОБ. МУЛК ИЖАРАСИ
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
535-модда. Мулк ижараси шартномаси
Мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага
олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фой-
даланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
1. Мулк ижараси шартномаси мулкдор томонидан мол-мулкни тасарруф
этиш усулини ўзида ифодалайди. Мулк ижараси шартномаси мулкдорга
мулкни ижарага бериш орқали муайян даромад кўриш имкониятини
беради. Мазкур шартнома тадбиркорлик фаолияти ҳам, бошқа, шу
жумладан маиший соҳаларда ҳам кенг қўлланилади. Бунда мулкдор ўзи
томонидан вақтинча фойдаланилмаётган ёки бошқа шахсларга беришга
мўлжалланган мол-мулкини ижарага беради.
Умумий қоидага кўра, мулк ижараси шарт номасида мол-мулк ижарага
берувчи томонидан ижарага олувчига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун
топширилади. Масалан, транспорт воситалари ижараси шарт номаси,
прокат шарт номаси (ФК 558 ва 564-моддалар). Шу билан бирга, алоҳида
ҳолларда ижарага мол-мулк фақат фойдаланиш учун топширилиши мум-
кин. Масалан, бино ва иношоотлар ижарасида объект ижарага олувчига
фақат фойдаланишга топширилиши мумкин (ФК 573-моддаси).
Мол-мулкни топширишга қаратилган бошқа шарт номалардан (олди-
сотди, айирбошлаш, ҳадя, қарз) фарқли равишда мулк ижараси шарт-
номаси бўйича эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фақат фойдаланиш
вақтинчалик бўлади.
Мулк ижараси шарт номаси ҳақ эвазига тузилади. Мулк ижараси
шарт номаси объектлари ижарага олувчига ҳақ эвазига топширилади.
Акс ҳолда, мол-мулкдан текин фойдаланиш (ФК 36-бобининг шарҳига
қаранг) юз беради.
263
536-модда. Ижарага олувчининг ижарага олинган
мол-мулкдан олинадиган маҳсулот, мевалар
ва даромадларга бўлган мулк ҳуқуқи
Do'stlaringiz bilan baham: |