Збекистон республикасининг
мумкин. Қонун ҳужжатларида мулк ижарасининг айрим турлари
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини тўлаш муд
мумкин. Қонун ҳужжатларида мулк ижарасининг айрим турлари
учун, шунингдек айрим мол-мулк турларининг ижараси учун ҳақ миқдорини қайта кўриб чиқишнинг бошқача энг кам муддатлари назарда тутилиши мумкин. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи ўзи жавобгар бўлмаган ҳолатларга кўра, шарт номада назарда тутилган фойдаланиш шартлари ёки мол- мулкнинг ҳолати жиддий ёмонлашган бўлса, у мол-мулкдан фой- даланганлик учун ижара ҳақини тегишли равишда камайтиришни талаб қилишга ҳақли. Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини тўлаш муд- датлари ижарага олувчи томонидан жиддий бузилган тақдирда, ижарага берувчи ундан ижара ҳақини муддатидан олдин, ижарага берувчи белгилаган муддатда тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бунда ижарага берувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун кўпи билан икки муддатнинг ҳақини муддатидан олдин тўлашни талаб қилишга ҳақли. 276 1. Ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири бу — мол- мулкдан фойдаланганлик учун ўз вақтида тўловларни тўлаш ҳисобланади, чунки мулк ижараси шарт номаси — ҳақ эвазига тузиладиган шарт нома бўлиб ҳисобланади. Мулк ижараси шарт номасида тарафлар ўз хоҳишига қараб мол- мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддат- ларини белгилайди. ФК 354-моддасига кўра, мазкур шартнинг мазмуни қонунчиликда императив норма тарзида кўрсатиб қўйилиши мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам став- калари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тақдим этилган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкаларини ҳисоблаб чиқиш асосида тегишли коэффициентлар белгиланган ҳолда ҳар йили 31 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тош- кент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланиши белгиланган. Мол- мулкнинг бошқа турлари учун ижара тўлови ставкаси: агар ижарага топширилаётган мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлмаса ёки ушбу муд- датга тенг бўлса, ёки амалда фойдаланилган муддатни аниқлаш мумкин бўлмаса — мол-мулк тикланиш қийматининг 30 фоизидан; агар ижарага топширилаётган мол-мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлса — мол-мулк тикланиш қийматининг 20 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас. Шу билан бирга қонун мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ тўғрисидаги шартни шарт номанинг муҳим шарти сифатида белгила- майди, бино ёки иншоотлар ижараси шарт номаси бундан мустасно (ФК 577-моддаси шарҳига қаранг). Шу муносабат билан агар шарт номада мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддати белгиланмаган бўлса, ҳар бир муайян ҳолатда шундай мол-мулк учун ўхшаш вазиятларда қўлланиладиган ҳақ бўйича аниқланади. 2. Шарҳланаётган моддада мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақнинг турлари ва шаклларини назарда тутади. Кўрсатиб 277 ўтилган усулда ҳақ тўлаш тугал бўлмасдан, тарафлар шарт номада бошқача тарзда ҳақ тўлашни ҳам белгилашлари мумкин. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ ижарага олинган мулкларнинг барчаси учун ёки уларнинг ҳар бир қисми бўйича алоҳида тўланиниши мумкин. Жумладан, мазкур қоида бўлинадиган ва мураккаб ашёларга нисбатан қўлланилади (ФК 88, 91-моддалари шарҳига қаранг). Мулк ижараси шарт номаси юзасидан пул тўловларини тўлаш энг кўп тарқалган тўлов шакли бўлиб, қоида тарзида вақти-вақти билан ёки бир йўла тўланади. Ушбу ҳолатда ҳақ тўлашда масалан, давлат мулки ижараси бўйича ижара тўлови тенг равишда вақти-вақти билан (ҳар чоракда, ҳар ойда ва ҳ.к.) тўланади. Тўлов ҳар бир давр (чорак, ой) учун олдиндан ҳақ тўлаш тарзида амалга оширилади. Агар давлат мулкини ижарага олувчи ушбу мол-мулкни капитал ёки жорий таъмирдан чиқарса, у ҳолда унинг харажатлари ижара тўловларини камайтириш ҳисобига қопланади («Дав- лат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 23-банди). Ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш бўйича ижарага олувчи зимма- сига шарт номада келишилган харажатлар юкланиши ижарага берувчига ижарага олувчи ҳисобидан бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилишига имкон беради. 3. Ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов миқдори тарафлар ўртасида шарт номада назарда тутилган муддат- ларда, бироқ бир йилда кўпи билан бир марта қайта кўриб чиқилиши мумкин. Агар қонунчиликда мол-мулкларнинг алоҳида турлари учун ҳақ тўлаш миқдорини қайта кўриб чиқишнинг бошқача муддатлари белгиланган бўлса, ушбу муддат қўлланилмайди. Шарҳланаётган моддада кўрсатиб ўтилган ижарага олинган мол-мулк бўйича тўлов миқдорини бир йилда кўпи билан бир марта қайтадан кўриб чиқиш ҳақидаги норма диспозитив ҳисобланади. Яъни, ундаги қоида агар мулк ижараси шарт номасида бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса қўлланилади. 4. ФКнинг 542-моддасида ижарага берувчининг ижарага топширила- диган мол-мулкни камчиликлари билан топширганлик учун жавобгарлик белгиланганидек, шарҳланаётган моддада ҳам ижарага олувчига мол- мулкдан фойдаланганлик учун тўловни камайтириш талабини қўйиш ҳуқуқини беради. Ушбу ҳолатда ижарага олувчининг бундай ҳуқуқи 278 ижарага олувчи ўзи жавобгар бўлмаган ҳолатларга кўра (масалан, енгиб бўлмайдиган куч таъсирида), шарт номада назарда тутилган фойдаланиш шартлари ёки мол-мулкнинг ҳолати жиддий ёмонлашган ҳолларда вужудга келади. Бунда ижара ҳақини камайтирилиши фойдаланиш шартлари ёки мол-мулкнинг ҳолати жиддий ёмонлашувига мутаносиб равишда бўлиши лозим. 5. Шарҳланаётган моддада ижарага олувчи томонидан ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўловларни ўз вақтида тўланишини таъминлашга қаратилган яна бир диспозитив норма мавжуд. Бу мол- мулкдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини тўлаш муддатлари ижарага олувчи томонидан жиддий бузилган тақдирда, яъни бир мартадан кўп ёки узоқ муддат ижара ҳақини тўламаслик ҳисобланади. Ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун кўпи билан икки муддатнинг ҳақини муддатидан олдин тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ушбу қоидалар агар шарт номада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса қўлланилади. Агар ижарага олувчи шарт номада белгиланган муддат тугагандан сўнг кетма-кет икки мартадан кўп мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни тўламаса, ижарага олувчи суд тартибида мулк ижараси шарт номасини муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилиши мумкин. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling