544-модда. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш
Ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз
вақтида тўлаб туриши шарт.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шарт-
лари ва муддатлари мулк ижараси шарт номаси билан белгиланади.
Булар шарт номада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай
мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган
тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ ижарага олинган барча
мол-мулк учун яхлит ҳолда ёки унинг ҳар бир таркибий қисми учун
алоҳида-алоҳида ҳолда қуйидаги кўринишларда белгиланади:
вақти-вақти билан ёки бир йўла тўланадиган қатъий суммада
белгиланган тўловлар тариқасида;
275
ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олин-
ган маҳсулот, мевалар ёки даромадларнинг белгиланган улуши
тариқасида;
ижарага олувчи томонидан кўрсатиладиган маълум хизматлар
тариқасида;
ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига шарт номада кели-
шилган ашёни мулк қилиб ёки ижарага топшириш тариқасида;
ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш бўйича шарт номада кели-
шилган харажатларни ижарага олувчи зиммасига юклаш тариқасида.
Тарафлар мулк ижараси шарт номасида мол-мулкдан фойдалан-
ганлик учун ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган ҳақ
шаклларини аралаш амалга оширишни ёки ҳақ тўлашнинг бошқа
шаклларини назарда тутишлари мумкин.
Агар мулк ижараси шарт номасида бошқача тартиб назарда тутил-
ган бўлмаса, мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ
миқдори шарт номада белгиланган муддатларда, бироқ бир йилда
кўпи билан бир марта тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |