Збекистон республикасининг
-модда. Ижарага топширилаётган мол-мулкка нисбатан
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
543-модда. Ижарага топширилаётган мол-мулкка нисбатан
учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари Мол-мулкнинг ижарага топширилиши бу мол-мулкка нисбатан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бекор бўлиши ёки ўзгариши учун асос бўлмайди. Шарт нома тузишда ижарага берувчи ижарага олувчини ижа- рага топширилаётган мол-мулкка нисбатан учинчи шахсларнинг барча ҳуқуқлари (сервитут, гаров ҳуқуқи ва ҳоказолар) ҳақида огоҳлантириши лозим. Ижарага берувчи томонидан бу мажбурият- нинг бажарилмаслиги ижарага олувчига мол-мулкдан фойдалан- ганлик учун тўланадиган ҳақни камайтиришни ёхуд шарт номани бекор қилиш ва зарарни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради. 1. Қонун ёки шарт номага асосан мол-мулкка нисбатан бошқа шахс- ларнинг ҳуқуқларининг мавжуд бўлиши чунончи, гаров, сервитут 274 ҳуқуқининг мавжудлиги мол-мулкнинг мулкдорига уни тасарруф қилиш, шу жумладан уни ижарага бериш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди (ФК 173, 277-моддалари шарҳига қаранг). Шу билан бирга мулкни ижарага бериш кўрсатиб ўтилган учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги лозим (ФК 9-моддаси). Шу муносабат билан мулк ижарага берилганда учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўлиқ сақланиб қолинади. Масалан, гаровга олувчи хатто гаров шарт номаси тузилгандан сўнг ушбу мол-мулк ижарага берилган тақдирда ҳам белгиланган тартибда ундирувни гаровга олинган мол-мулкка қаратиши мумкин. Ижарага берилаётган мол-мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари билан чегараланганлиги ижарага олувчи манфаатларига мос келмаслиги мумкин. Шу муносабат билан қонун ижарага олувчи томонидан шарт- нома тузаётганда ижарага олувчини ушбу мол-мулкка нисбатан учинчи шахсларнинг барча ҳуқуқлари ҳақида огоҳлантириб қўйиш мажбуриятини юклайди. Бундай огоҳлантиришга тегишли маълумотларни шарт нома матнига киритиш мақсадга мувофиқ. Агар ижарага олувчи учинчи шахслар ҳуқуқлари ҳақида огоҳлантирилган бўлмаса, у ижарага берувчидан ижа- рага олинган мол-мулк учун тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришни ёки шарт номани бекор қилиш ва ўзига етказилган зарарларни қоплашни талаб қилиши мумкин. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling