Збекистон республикасининг


ёхуд унинг созлигини текширганда ижарага олувчи аниқлаши керак


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   505
ёхуд унинг созлигини текширганда ижарага олувчи аниқлаши керак 
бўлган камчиликлар учун ижарага берувчи жавобгар бўлмайди.
1. Юқорида шарҳланган моддада кўрсатилганидек, ижарага берувчи 
ижарага олувчига мол-мулкни шарт нома шартларига ва вазифасига 
мувофиқ ҳолда топшириши лозим. Шу муносабат билан шарҳланаётган 
ушбу моддада ижарага берилган мол-мулкдаги камчиликлар учун агар бу 
ҳолат мол-мулкдан шарт нома шартларига мос равишда фойдаланишни 
қийинлаштираётган бўлса ёки тўсқинлик қилаётган бўлса, жавобгарликни 
асосан ижарага берувчи зиммасига юклайди. Бунда ижарага берувчи ҳатто 
ижарага бераётган вақтда булар ҳақида билмаган бўлса ҳам жавобгар 
саналади.
2. Бундай камчиликлар аниқланган тақдирда ижарага берувчи ўз 
манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чоралардан бирини танлаш 
ҳуқуқига эга. Чунончи, у ижарага берувчидан:
а) мол-мулкдаги камчиликларни текинга бартараф этишни;
б) мол-мулкдан фойдаланганлик ҳақини мутаносиб равишда камай-
тиришни;
в) мол-мулкдаги камчиликларни бартараф этиш учун қилган ўз 
харажатларини қоплашни талаб қилиши мумкин. Бунда ижарачи ушбу 
ҳаражатларни мол-мулкдан фойдаланган учун тўланадиган ҳақ миқдоридан 
чегириб қолиши ҳам мумкин, бироқ мазкур ҳолатда бу ҳақда олдиндан 
ижарага берувчини огоҳлантириши лозим;
г) шарт номани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга 
ҳақли. (ФК 382-моддаси шарҳига қаранг).
2. Қонун ижарага берувчи ижарага олувчи томонидан огоҳлан-
тирилганидан сўнг қўйилган ёки ушбу камчиликларни ижарага берувчи 
ҳисобидан бартараф этиш нияти ҳақидаги талабларни олгандан кейин ўз 
хоҳишига кўра камчиликларни бартараф этиш бўйича муайян ҳаракатларни 
амалга ошириш ҳуқуқини танлаш имконини беради. Чунончи, ижарага 
берувчи:
а) ижарага берувчи ижарага топширилган мол-мулкни тегишли ҳолатда 
бўлган бошқа шундай мол-мулк билан дарҳол алмаштириб бериши;
б) мол-мулкдаги камчиликни текинга бартараф этиши мумкин.
Ижарага олувчи талабларни қаноатлантириш ёки унинг камчиликларни 
бартараф этишга сарфлаган харажатлари суммасини мол-мулкдан фой-


273
даланганлик учун тўланадиган ҳақдан бевосита чегириб қолиши унга 
етказилган зарарни тўлиқ қопламаслиги мумкин. Бундай ҳолларда шарт-
нома мажбуриятларини бузилишига йўл қўйган ижарага берувчи ижарага 
олувчининг талабига кўра қопланмаган зарар қисмини тўлаши лозим.
3. Фақат қуйида кўрсатилган ҳолларда ижарага берувчи ижарага 
берилган мол-мулкдаги камчиликлар учун жавобгарликдан озод қилинади:
а) камчиликлар шарт нома тузиш вақтида ижарага берувчи олдиндан 
айтиб қўйилган бўлса;
б) камчиликлар ижарага олувчига олдиндан маълум бўлган бўлса;
в) агар камчиликлар шарт номани тузишда ёки мол-мулкни ижарага 
топшириш пайтида уни кўздан кечирганда ёхуд унинг созлигини текшир-
ганда ижарага олувчи аниқлаши керак бўлган бўлса. Бу ўринда одатдагидек 
эътибор қилган ҳолда ёки ижарага олинаётган ашёни кўздан кечирганда 
яққол кўриниб турадиган, яширин бўлмаган камчилик хусусида сўз боради.
Демак, шарҳланаётган моддада белгиланган қоида бир тарафдан 
ижарага олувчини шарт нома тузишда ва шарт номани амалга оширишда 
инсофли ва эътиборли бўлишга ундаса, иккинчи тарафдан ижарага берув-
чини инсофсиз ижарачи томонидан қўйилиши мумкин бўлган асоссиз 
эътирозлардан ҳимоя қилади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling