542-модда. Ижарага топширилган мол-мулкдаги камчиликлар
учун ижарага берувчининг жавобгарлиги
Ижарага берувчи ижарага топширилган мол-мулкнинг ундан фой-
даланишга тўлиқ ёки қисман тўсқинлик қиладиган камчиликлари
учун, ҳатто у шарт нома тузиш вақтида булар ҳақида билмаган бўлса
ҳам, жавобгардир. Бундай камчиликлар аниқланганда ижарачи ўз
хоҳишига кўра:
ижарага берувчидан ё мол-мулкдаги камчиликларни текинга бар-
тараф этишни ёки мол-мулкдан фойдаланганлик ҳақини мутаносиб
камайтиришни ёхуд мол-мулкдаги камчиликларни бартараф этиш
учун қилган ўз харажатларини қоплашни талаб қилишга;
ижарага берувчини олдиндан огоҳлантирган ҳолда ўша камчилик-
ларни бартараф этишга сарфлаган харажатлари суммасини мол-
мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақдан бевосита чегириб
қолишга;
шарт номани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга
ҳақли.
Ижарага олувчининг талабларидан ёки унинг мол-мулкдаги
камчиликларни ижарага берувчи ҳисобидан бартараф этиш ниятидан
хабардор қилинган ижарага берувчи ижарага топширилган мол-
мулкни тегишли ҳолатда бўлган бошқа шундай мол-мулк билан
дарҳол алмаштириб бериши ёки мол-мулкдаги камчиликни текинга
бартараф этиши мумкин.
Агар ижарага олувчининг талабларини қаноатлантириш ёхуд
унинг камчиликларни бартараф этиш харажатларини мол-мулкдан
фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақдан чегириб қолиши ижарага
олувчи кўрган зарарни қопламаса, у зарарнинг қопланмаган қисмини
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шарт нома тузиш вақтида ижарага берувчи олдиндан айтиб қўйган
ёки ижарага олувчига олдиндан маълум бўлган ёхуд шарт номани тузишда
ёки мол-мулкни ижарага топшириш пайтида уни кўздан кечирганда
272
Do'stlaringiz bilan baham: |