Збекистон республикасининг
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
538-модда. Ижарага берувчи
Мол-мулкини ижарага бериш ҳуқуқи шу мол-мулк эгасига тегишли- дир. Қонун ёки мулкдор томонидан мол-мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ҳам ижарага берувчи бўлишлари мумкин. Мол-мулкни тўлиқ тасарруф этиш ҳуқуқи мулкдорга тегишлидир. Шу сабабли мулкни ижарага бериш ҳуқуқи биринчи навбатда, унинг мулк- дори бўлган — жисмоний ва юридик шахсга (шу жумладан, хорижий шахсларга ҳам) тегишли бўлади. ФК 79, 214 ва 215-моддаларига асосан, давлат номидан мулк ижараси муносабатларида давлат ҳокимияти органлари ва бошқа махсус ваколатли органлар иштирок этади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрел- даги 102-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомил- 265 лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг Қорақалпоғистон Республи- каси Давлат мулк қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузурида давлат унитар корхоналари шаклида давлат мулкини ижарага бериш марказлари ташкил қилинган. Давлат мулки юридик ва жисмо- ний шахсларга ижарага ушбу марказлар томонидан берилади, яъни улар қонунда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, давлат мулкини ижарага берувчилар бўлиб ҳисобланади. Бу ҳолатлар жумласига, уй-жойлар, ер участкалари, ер ости бойликлари кабилар киритилган. Ер кодексининг 23-моддасига кўра, шарт нома асосида ер участкалари: Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларга туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан; чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, халқаро ташкилот ва бирлашмалар, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилади. Қонун ёки мулкдор томонидан мол-мулкни ижарага бериш ваколатига эга бўлган шахслар жумласига хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар, унитар корхона (шу жумладан давлатга қарашли бўлган) ва муассасалар кириши мумкин. Хўжалик юри- тиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона ўзига бириктириб берилган кўчар мулкни мустақил равишда, кўчмас мулкни эса мулкдорнинг розилиги билан ижарага беришга ҳақли (ФКнинг 178-моддаси шарҳига қаранг). Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхона ўзига бириктириб берилган кўчар ва кўчмас мулкни фақат мулкдорнинг розилиги билан ижарага бериши мумкин (ФК 179-моддаси шарҳига қаранг). Муассаса таъсис ҳужжатларига мувофиқ, муассасага даромад келтирадиган фаоли- ятдан олинган даромад ҳисобидан олинган мол-мулкни мустақил равишда ижарага беришга ҳақли (ФК 180-моддаси шарҳига қаранг). Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling