Збекистон республикасининг
-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
534-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)
ни бошқа шахсга бериш шарт номаси бўйича мажбуриятларнинг ворисларга ўтиши Олувчи вафот этган тақдирда умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт- номаси бўйича мажбуриятлар унинг ворисларига ўтади. Олувчи- нинг ворислари бўлмаганида ёки улар умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасини бажаришдан воз кечганларида олувчига берилган уй-жой (уйнинг бир қисми), квартира уни бошқа шахсга берувчига қайтарилади. Умумий қоидага кўра, қонун умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номаси бўйича уй-жойни бошқа шахсга ўтишига йўл қўймайди. Бу шарт номанинг хусусиятидан келиб чиқади ва уй-жойни берувчининг манфаатларига мос келади. Шу билан бирга олувчи вафот этган ҳолларда уй-жой унинг ворисла- рига ўтади. Тегишлича, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номаси бўйича маж- буриятлар ҳам ўтади. Ушбу қоида бир томондан уй-жойни берувчининг манфаатларини ҳимоялайди, чунки у (олувчи вафот этган бўлса ҳам) моддий таъминот олишни давом эттиради, бошқа тарафдан эса, шарт нома бўйича тараф сифатида янги шахс кириб келади, уй-жойни берувчи у ҳақда тасаввурга эга бўлмаслиги ҳамда бу ҳолат унинг манфаатларига мос келмаслиги ҳам мумкин. Умуман олганда, шарҳланаёган модда моддий таъминот олишга муҳтож бўлган уй-жойни берувчининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. 261 Уй-жойни олувчининг ворислари бир нечта бўлса, улар ўзларининг меросдаги улушларига мутаносиб равишда мажбуриятларни бажарадилар. Улардан биронтаси меросдан воз кечган тақдирда, унинг мажбуриятлари бошқа меросхўрларга ўтади. Уй-жойни олувчининг ворислари бўлмаса ёки улар умрбод таъмин- лаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасини бажаришдан воз кечганларида олувчига берил- ган уй-жой (уйнинг бир қисми), квартира уни бошқа шахсга берувчига қайтарилиши лозим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling