Збекистон республикасининг
Агар қонун ёки мулк ижараси шарт номасида бошқача тартиб
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 537-модда. Мулк ижарасининг объектлари Ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий
Агар қонун ёки мулк ижараси шарт номасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи ижарага олинган мол- мулкдан фойдаланиш натижасида оладиган маҳсулот, мева ва бошқа даромадлар унинг мулки ҳисобланади. Вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш шартлари мулк ижараси шарт номаси билан белгиланади. Агар шарт нома ижарага олувчи томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузилган бўлса, у ҳолда ижарага олинган мол-мулкдан тегишли даромад олишни назарда тутади. Бундай даромад агар бу шарт номага зид бўлмаса, бошқа ҳолатларда ҳам олиниши мумкин. Умумий қоида бўйича бундай ҳолларда олинган даромад, шу жумладан, маҳсулот ва мевалар ижарага олувчининг мулки ҳисобланади. Шу билан бирга қонунда ёки мулк ижараси шарт номасида ушбу мол-мулкни ижарага олиб фойдаланишдан олинадиган даромадларни кимга тегишли бўлиши ҳақида бошқача шартлар ҳам белгиланиши мумкин. Жумладан, ФК 177-моддасига кўра, мулкдор корхонанинг хўжалик юритишида бўлган мол-мулкни ишлатишдан келган фойданинг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга. 537-модда. Мулк ижарасининг объектлари Ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт восита- лари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин. Қонун ҳужжатларида мулк ижарасига берилиши мумкин бўлмаган ёки чекланган корхоналар турлари (гуруҳлари) ва мол-мулк турлари белгилаб қўйилиши мумкин. 1. Мулк ижараси шарт номасига мувофиқ мол-мулк вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланишга ёки фақат фойдаланишга топширилади ва ушбу муддат тугагандан сўнг молк-мулк қайтарилиши лозим. Бундан келиб 264 чиққан ҳолда қонун мулк ижараси шарт номаси объектлари жумласига истеъмол қилинмайдиган, яъни қайта-қайта фойдаланишга мўлжалланган, бунда ўзининг дастлабки ҳолатини узоқ вақт давомида сақлаб қоладиган ҳамда аста-секин емирилиб борадиган ашёларни киритади (ФК 89-мод- даси шарҳига қаранг). Шарҳланаётган моддада мулк ижараси шарт номаси бўйича топшири- лиши мумкин бўлган объектларнинг тахминий рўйхати келтирилган. Жумладан, ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари. Демак, мулк ижараси шарт номасининг объекти бўлиб кўчмас мулк ҳам, кўчар мулк ҳам бўлиши мумкин. 2. Қонунчиликда мулк ижарасига берилиши мумкин бўлмаган ёки чекланган мол-мулк турлари белгилаб қўйилиши мумкин. Бундай мол- мулклар жумласига аввало, муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган объектлар (ФК 82-моддаси шарҳига қаранг) киради. Масалан, табиатдан махсус йўсинда фойдаланиш юридик ва жисмоний шахсларга ишлаб чиқариш ва ўзга хил фаолиятни амалга ошириш учун табиий ресурс- лар ҳақ олиб ижарага берилиши мумкин (Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 6-моддаси). Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling