Збекистон республикасининг


-модда. Ижарага олувчига мол-мулкни топшириш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   505
541-модда. Ижарага олувчига мол-мулкни топшириш
Ижарага берувчи ижарага олувчига мол-мулкни шарт нома шарт-
лари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топширмоғи 
лозим.
Мол-мулкни топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш 
далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш ижарага берув-
чининг бурчи бўлиб, унинг ҳисобидан амалга оширилади.
Агарда шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
мол-мулк барча мансуб ашёлари ва унга алоқадор ҳужжатлар (тех-
ник паспорт, сифат сертификати ва ҳоказолар) билан бирга ижарага 
топширилади. Агарда бундай мансуб ашёлар ва ҳужжатлар топши-
рилган бўлмаса ва уларсиз ижарага олувчи мол-мулкдан унинг ўз 
вазифаси бўйича фойдалана олмаса ёхуд шарт нома тузиш пайтида 
мўлжаллашга ҳақли бўлган анча нарсасидан маҳрум бўлса, у ижарага 
берувчидан бундай мансуб ашёлар ва ҳужжатларни топширишни 
ёхуд шарт номани бекор қилишни, шунингдек зарарни қоплашни 
талаб қилишга ҳақли.
Агар ижарага берувчи ижарага олувчига ижарага берилган мол-
мулкни шарт номада кўрсатилган муддатда, башарти шарт номада 
бундай муддат кўрсатилган бўлмаса, оқилона муддатда топширмаган 
бўлса, ижарага олувчи ушбу Кодекснинг 331-моддасига мувофиқ бу 
мол-мулкни ундан талаб қилиб олиш ва ижронинг кечикканлиги 
туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ёки шарт-
номани бекор қилиш ва унинг бажарилмаганлиги сабабли етказилган 
зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
1. Шарҳланаётган модда ижарага берувчига нисбатан мол-мулкни ижа-
рага олувчига қандай шартларда ва ҳолатда топширишга доир тал а б ларни 
белгилайди.
Мол-мулкнинг ҳолати шарт нома шартларига ва мол-мулкнинг вази-
фасига мувофиқ бўлиши лозим. Бунда мол-мулкнинг техник хусусияти 
(сифати) ва вазифасига мувофиқ ҳолда бўлиши ҳақида сўз боради. Маса-


270
лан, ижарага берувчи ижарага олувчига мулк ижараси шарт номасида 
назарда тутилгандан камроқ қувватга эга бўлган ускунани беришга ҳақли 
эмас. Ёки бўлмаса, ишлаб чиқариш мақсади учун уй-жой берилиши 
мумкин эмас.
2. Мулкни ижарага беришда қоида тариқасида мол-мулк билан бирга-
ликда унга мансуб ашёлар ва унга тегишли ҳужжатлар ҳам қўшиб берилади. 
Масалан, автотранспорт воситаси ижараси шарт номаси бўйича автомобилга 
техник хизмат кўрсатишга мўлжалланган асбоб-ускуналар (домкрат, калит 
ва ҳ.к.) ҳам тақдим қилинади. Кир ювиш машинаси ижарага берилганда, 
ундан фойдаланиш бўйича йўриқнома ҳам тақдим қилинади. Шу билан 
бирга тарафлар шарт номада мол-мулкни унга мансуб ашёлар ва унга тегишли 
ҳужжатларни бермасликни ҳам назарда тутишлари мумкин.
Ижарага берувчи томонидан ижарага берилаётган мол-мулкка 
тегишли ашёлар ва ҳужжатларни бериш тўғрисидаги талабларни бузиши 
ва бунинг натижасида ижарага олувчи ушбу мол-мулкдан фойдалана 
олмаслиги ижарага олувчи учун ноқулай оқибатлар келтириб чиқаради. 
Масалан, ижарага берувчи автомобилни фойдаланиш учун ижарага 
бериб, автомобилни рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги гувоҳномани 
бермади. Кўриниб турибдики, ушбу ҳужжатсиз ижарачи автомобилдан 
фойдалана олмайди ва тегишлича ижара шарт номасини тузишда умид 
қилган фойдани ҳам кўра олмайди. Бундай ҳолларда ижарага олувчи 
хоҳишига кўра, шу жумладан суд тартибида ҳам ижарага олинган мол-
мулк учун керакли бўлган ашёлар ҳамда ҳужжатларни ўзига беришни 
ёки шарт номани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд (ФК 
14-моддаси шарҳига қаранг).
3. Ижарага берувчи учун ноқулай оқибатлар шунингдек, мол-мулкни 
шарт номада кўрсатилган муддатда ижарачига тақдим қилмаган ҳолларда 
ҳам келиб чиқади. Мол-мулк ижарага олувчига шарт номада кўрсатилган 
муддатда, агар шарт номада бундай муддат кўрсатилган бўлмаса, оқилона 
муддатда, яъни амалга оширишнинг аниқ имкони бўладиган муддатда 
тақдим қилиниши лозим.
Агар мол-мулк кўрсатилган муддатда тақдим қилинмаса, у ҳолда 
ижарага олувчи ўз хоҳишига асосан, ФК 331-моддасида белгиланган 
қоидага мувофиқ, ижарага берувчидан ушбу мол-мулкни беришни талаб 
қилиши ёки шарт номани бекор қилишни сўраб мурожаат қилиши мумкин. 


271
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ижарага олувчи шунингдек, ўзига етказилган 
зарарнинг қопланишини суд тартибида талаб қилиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling