Збекистон республикасининг


-модда. Ижарага олинган корхонани топшириш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   505
581-модда. Ижарага олинган корхонани топшириш
Ижарага олинган корхона ижарага олувчига топшириш далолат-
номаси бўйича топширилади.
Агар ижара шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, ижарага олинган корхонани топширишга тайёрлаш, шу 


360
жумладан топшириш далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим 
этиш ижарага берувчининг зиммасидаги мажбурият ҳисобланади ва 
унинг ҳисобидан амалга оширилади.
1. Корхонани топшириш ижарага берувчининг мулкни фақат тарафлар 
ўртасида топшириш далолатномаси тузиш йўли билан амалга ошириш 
мажбуриятини қоплаган тарздаги юридик ҳаракатдир.
Топшириш далолатномаси — ижарага берувчининг ижарага олувчига 
корхонани ижарага бериш шарт номаси бўйича топширилаётган мулкнинг 
таркибини тасдиқловчи ҳужжатдир.
2. Корхонани топширишга уни амалга оширишга тайёргарлик кўриш 
билан боғлиқ чора-тадбирларнинг бутун бир мажмуаси зарурий бўлади. 
Хусусан, моддий қимматликларнинг инвентаризациясини амалга ошириш 
(мулкий мажмуанинг ашёвий элементи) зарур, эгалик ва фойдаланиш 
ҳуқуқларини топширишга зарурий рухсатнома олиш, қарзни ўтказишга 
кредиторларнинг розилигини олиш.
Мол-мулк нормал ҳолатида, ундан фойдаланиш мақсадига яроқли 
ҳолда топширилиши лозим бўлганлиги боис, ижарага берувчи ишла-
майдиган станокларни, жиҳозларни ва бошқаларни таъмирлаш ва 
алмаштириш бўйича зарурий ишларни амалга ошириши, ижарага 
олувчига топширилмайдиган мулкларни корхона хоналаридан олиб 
чиқиши, шунингдек, корхона мажбуриятларига кирмайдиган мажбу-
риятларнинг ҳақиқийлига ишонч ҳосил қилиши лозим. Бундан ташқари, 
у корхона таркибидаги активлар ва пассивларни кўрсатувчи баланс 
тузиши керак.
Тайёргарлик ишларининг якуний босқичи бўлиб, топшириш далолат-
номасини тузиш ва имзолаш ҳисобланади.
Корхонани топширишга тайёргарлик кўриш, шунингдек топшириш 
далолатномасини тузиш ва имзолаш ижарага берувчининг мажбурияти 
ҳисобланади ва унинг ҳисобидан амалга оширилади агарда бундай 
мажбуриятларнинг бошқача бўлиниши шарт номада кўзда тутилган 
бўлмаса.
Шарҳланаётган модда корхонани топшириш ўзидан ўзи бўлишига 
доир нормаларни назарда тутмайди, бу жараён бино ва иншоотларни 
топшириш тўғрисидаги Ўз. Р ФК 578-моддасидаги нормалар билан тар-
тибга солинади, чунки унинг ҳаракати Ўз. Р ФК 573-моддаси 2-қисмидаги 


361
куўрсатмалар бўйича корхона ижараси бўйича шунга ўхшаш муносабат-
ларга ҳам таъллуқлидир.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling