Збекистон республикасининг


-модда. Лизинг субъектлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   505
589-модда. Лизинг субъектлари
Келажакда лизинг олувчига лизинг бўйича топшириш мақсадида мол-
мулкни ўзига мулк қилиб олувчи шахс лизинг берувчи деб тан олинади.
Эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг объектини оладиган 
шахс лизинг олувчи деб ҳисобланади.
Лизинг берувчи лизинг объектини кимдан олаётган бўлса, шу 
шахс сотувчи деб эътироф этилади.
Лизинг берувчи мол-мулкни бўлажак фойдаланувчидан сотиб 
олган тақдирда ёхуд лизинг берувчи келажакда мол-мулкни сотувчига 
лизинг бўйича топшириш учун ундан шу мол-мулкни сотиб олиш 
мақсадида уни маблағ билан таъминлаган тақдирда бир шахс нинг 
ўзи ҳам лизинг олувчи, ҳам сотувчи бўлишига йўл қўйилади.
«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ лизинг берувчи, 
лизинг олувчи ва сотувчи лизинг субъектларидир.


379
Лизинг шарт номаси бўйича лизинг олувчига келгусида топшириш 
мақсадида лизинг объектини мулк қилиб олувчи шахс лизинг берувчи 
деб эътироф этилади.
Эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шарт номаси бўйича лизинг 
объектини олаётган шахс лизинг олувчи деб эътироф этилади.
Ушбу шарт номада лизинг олувчи бўлиб, махсус субъект — одатда 
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахс ҳисобланади.
Лизинг берувчи лизинг объектини кимдан олаётган бўлса, шу шахс 
сотувчи деб эътироф этилади.
2. «Лизинг тўғрисида»ги Қонун билан (4-модда) аниқ лизинг объекти га 
нисбатан қуйидагиларнинг бир шахс тимсолида иш кўришига йўл 
қўйилмайди: лизинг берувчи ва лизинг олувчининг лизинг объектини 
лизинг олувчининг кредитори кредити (қарзи) ҳисобига олинганда. 
(Ўз. Р 2002 йил 13 декабрь 447-II таҳриридаги қисм)
3. Шарҳланаётган модданинг 4-қисми лизинг олувчи ва сотувчининг 
бир шахс тимсолида иш кўришига агарда лизинг берувчи мулкни кейинги 
фойдаланувчидан олаётган ёки лизинг берувчи сотувчини ундан мулкни 
олишга молиялаштириб кейинчалик лизинг бўйича шу шахсга бераётган 
бўлса йўл қўяди.
Шарҳланаётган модданинг ушбу қисми нормаси қайтариладиган 
лизингни назарда тутиб тавсифлайди ва бу тўғрида «Лизинг тўғрисида»ги 
Қонунда белгиланиб (лизинг шакли ҳақидаги 5-модда) ҳам белгиланиб, 
унга кўра лизинг унинг учта субъекти иштирок этадиган тўғридан-тўғри 
шаклда ҳам, лизинг олувчи ва сотувчи бўлиб бир шахснинг ўзи ишти-
рок этадиган қайтариладиган шаклда хам амалга оширилиши мумкин. 
(Ўз. Р ФК 587-моддаси Шарҳларига қаранг).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling