Збекистон республикасининг
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
590-модда. Лизинг тўлови
Лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берув- чининг фоизли даромадидан иборат бўлади. 1. Лизинг шарт номасининг муҳим элементи бўлиб, лизинг тўловларини тўлаш қоидалари ҳисобланади. Ўз. Р «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ, лизинг тўловлари шарт номанинг бутун амал қилиш 380 муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари, тартиби ва даврийлиги лизинг шарт номаси билан ўрнатилади. Одатда лизинг олувчининг лизинг тўловларини тўлаш бўйича мажбу- рияти агар лизинг шарт номасида бошқача белгиланган бўлмаса, лизинг предметидан фойдаланиш бошланган вақтдан келиб чиқади. «Лизинг тўғрисида»ги Қонунда кўрсатиб ўтилган талаблардан бирига лизинг шарт номаси мувофиқ келиши лизинг тўловларининг лизинг шарт номаси даври учун жорий дисконт қиймати лизинг объектининг лизингга бериш вақтига нисбатан жорий қийматидан 90 фоиз ошиқ бўлишидир. Жорий дисконт қиймат «Бухгалтерлик ҳисоби тўғрисида»ги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади. 2. 595-модданинг 2-қисми билан қонун ҳужжатларида лизинг шарт номаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда лизинг олувчи илгари бўнак сифа- тида тўлаган пулларини, лизинг объектидан фойдаланишдан олган фойданинг қийматини чегириб ташлаб, ўзига қайтариб беришга ҳақлилиги белгиланган. Ўз навбатида ФК 597-моддаси 3-қисмига мувофиқ, лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин. 3. Лизинг тўловларининг товар шаклида тўлови имконияти 2001 йил 30 августдан кучга кирган 1998 йил 25 ноябрдаги «Давлатлараро лизинг тўғрисида»ги МДҲ мамлакатлари Конвенциясида кўзда тутилган. (Ўзбекистон қатнашчиси ҳисобланмайди.). Конвенциянинг 3-моддаси нормалари билан лизингнинг оддий 3 та (молиявий, оператив ва қайтариладиган) туридан ташқари лизинг тўловлари сифатида лизинг ускуналари билан ишлаб чиқилган товарлар лизинг тўлови сифатида чиқадиган компенсацияли ва тарафлар томонидан келишилган ҳар қандай товарни етказиб беришни лизинг тўлови сифа- тида қабул қилишга йўл қўядиган бартер лизинглари тартибга солинади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling