Збекистон республикасининг


-модда. Сотувчининг жавобгарлиги


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   505
598-модда. Сотувчининг жавобгарлиги
Лизинг олувчи лизинг шарт номасининг нарсаси бўлган мол-мулкни 
сотувчига сотувчи билан лизинг берувчи ўртасида тузилган олди-сотди 
шарт номасидан келиб чиқадиган талабларни, хусусан мол-мулкнинг 
сифати ва бутлиги, уни етказиб бериш муддатлари ҳақидаги талабларни 
ва шарт нома сотувчи томонидан зарур даражада бажарилмаётган 
бошқа ҳоллардан келиб чиқадиган талабларни қўйишга ҳақли. Бунда 
лизинг олувчи, мазкур мол-мулкнинг олди-сотди шарт номасидаги 
тарафлардан бири бўлгани каби, ушбу Кодексда сотиб олувчи учун 
назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зим-
масига олади (сотиб олинган мол-мулк ҳақини тўлаш мажбурияти 
бундан мустасно). Бироқ лизинг олувчи сотувчи билан олди-сотди 
шарт номасини лизинг берувчининг розилигисиз бекор қила олмайди.
Сотувчи билан бўладиган муносабатларда лизинг олувчи ва лизинг 
берувчи солидар кредиторлар бўладилар.
Агар лизинг шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, лизинг берувчи олди-сотди шарт номасидан келиб чиқадиган 
талабларнинг сотувчи томонидан бажарилиши учун лизинг олувчи 
олдида жавобгар бўлмайди, сотувчи танлаш бўйича жавобгарлик 
лизинг берувчининг зиммасида бўлган ҳоллар бундан мустасно. 
Сотувчини лизинг берувчи танлаган тақдирда, лизинг олувчи олди-
сотди шарт номасидан келиб чиқадиган талабларни ўз хоҳишига 
қараб, солидар жавобгар бўлган мол-мулк сотувчи олдига ҳам, лизинг 
берувчи олдига ҳам қўйишга ҳақли.
1. Шарҳлалаётган модда лизинг (молия ижараси) бўйича уч тараф-
лама (ёки кўп) муносабатларнинг ўзаги ҳисобланади. Ушбу шарт номада 
лизинг олувчининг фаол ўрни уни мул-мол-мулк эгаси билан тенглаш-


392
тирган ҳолда унга мол-мулк билан боғлиқ масалаларни бевосита сотувчи 
билан тартибга солиш бўйича ҳуқуқ берилишини талаб қилади.
Сотувчи билан муносабатларда лизинг олувчини сотиб олувчига тенглаш-
тириш лизинг олувчига бевосита сотувчига мол-мулк юзасидан эътирозлар 
билан муносабат билдириш имкониятини беради ва шунинг билан бир вақтда 
сотувчига ушбу эътирозларни кўриб чиқиш мажбуриятини юклайди. Жавоб-
гарликнинг бундай тузилишида лизинг шарт номасидан келиб чиқадиган 
муносабатларнинг ўзига хос хусусияти кўпроқ аниқ кўринади.
2. Лизинг олувчига сотиб олувчи ҳуқуқини бериш билан биргаликда 
сотувчини лизинг берувчи ва лизинг олувчининг бир хил эътирозларидан 
ҳимоя қилиш ҳам зарур. Шунинг учун шарҳланаётган модда 2-қисмида 
сотувчи билан бўладиган муносабатларда лизинг олувчи ва лизинг берувчи 
солидар кредитор бўлишлари белгиланган.
Ўз. Р ФК 255-моддасига мувофиқ ҳар қандай солидар кредитор 
қарздорга тўла ҳажмда талаб қўйишга ҳақли. Ўз. Р ФК 255-моддаси 
3-қисмида мажбуриятни солидар кредитордан бирига нисбатан тўла 
бажариш қарздорни мажбуриятни бошқа солидар кредиторларга нисбатан 
бажаришдан озод қилишлиги белгиланган. Шундай қилиб, сотувчининг 
лизинг олувчи (ёки лизинг берувчи) билдирган талабни бажариш уни 
лизинг олувчининг (ёки лизинг берувчи) шундай талабни ижро этишни 
такроран юклаш хавфидан озод этади.
3. Шарҳланаётган модда Ўз. Р ФК 587-моддаси (қаранг, ушбу модда 
шарҳига) ва «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси 3-қисми, 24-мод-
даси билан бевосита боғлиқ. 587-модда шарҳларида сотувчини ким тан-
лаши билан боғлиқ равишда олди-сотди шарт номаси бўйича сотувчининг 
ўз мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ масалалардаги жавобгарлиги 
ҳал этилиши таъкидланган эди.
587-модда ва шарҳланаётган моддада белгиланган схемага мувофиқ 
агар сотувчини лизинг олувчи танласа, унда лизинг берувчи сотувчининг ўз 
мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ масалалардаги жавобгарлигидан 
озод этилади, агар сотувчини лизинг берувчи танласа унга сотувчининг 
лизинг олувчи олдидаги ҳаракатлари учун жавобгарлик юкланади.
Бундай ҳолатда, лизинг олувчи олди-сотди шарт номаси билан боғлиқ 
талабни солидар қарздорлар сифатида чиқадиган ёки сотувчига ёки лизинг 
берувчига билдириш имкониятига эга бўлади. Бундай ҳолатда Ўз. Р ФК 


393
254-моддаси 1-қисмига мувофиқ солидар мажбуриятнинг қарздорлардан 
бири томонидан тўлиқ бажарилиши қолган қарздорларни кредитор олди-
даги мажбуриятни бажаришдан озод қилади.
4. Лизинг шарт номасининг алоҳидалиги лизинг олувчининг сотувчи 
ва лизинг берувчи ўртасидаги олди-сотди шарт номаси юзасидан келиб 
чиқадиган лизинг шарт номаси предметини ташкил қилувчи мол-мулк 
сифати ва бутунлиги, уни етказиб бериш муддатлари тўғрисида ва бошқа 
талабларни бевосита мол-мулк сотувчисига билдириш ҳуқуқи ҳисобланади.
Бошқача айтганда, лизинг олувчи худди ўзи тегишли мол-мулкнинг 
олди-сотди шарт номасида (қаранг, Ўз. Р ФК 29-боб) сотиб олувчи сифа-
тида ҳуқуқларни ва мажбуриятни ўз зиммасига олади. (қўлга киритилган 
мулкни ҳақини тўлаш мажбуриятидан ташқари)
Аммо, сотувчи томонидан ўзининг мажбуриятларини бузганлиги 
(масалан, сифатсиз мол-мулкни етазиб берганлиги) лизинг олувчига 
лизинг бурувчининг розилигисиз олди-сотди шарт номасини бекор қилиш 
ҳуқуқини бермайди. Шарт номани уларнинг тарафлари — сотувчи ва 
лизинг берувчи бекор қилишлари мумкин.
Кўпчилик ҳолатларда сотувчини танлаганлик учун жавобгарлик лизинг 
олувчида бўлганлиги учун, сотувчининг олди-сотди шарт номаси бўйича 
жавобгарлигини бажармаганлиги учун лизинг берувчи жавоб бермайди, 
молиявий ижара шарт номаси шартларига мувофиқ сотувчини танлаш 
лизинг берувчи томонидан амалга оширилгандан ташқари. Сотувчи 
лизинг берувчи томонидан танланган тақдирда, у лизинг олувчи олдида 
сотувчи билан солидар тартибда олди-сотди шарт номаси шартларини 
бажармаганлик учун жавобгар бўлади.
Лизинг тўғрисидаги шарт нома билан сотувчини ким танлаганлигидан 
қатъи назар, сотувчининг лизинг объекти сифати юзасидан жавобгарлиги 
кўзда тутилган.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling