Збекистон республикасининг


-модда. Лизинг олувчининг ҳуқуқлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   505
595-модда. Лизинг олувчининг ҳуқуқлари
Мол-мулк етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, муддати 
кечиктириб етказиб берилган ёки унинг сифати тегишли даражада 
бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи, агар шарт номада бошқача қоида 
назарда тутилган бўлмаса (Ўз. Р 2002 йил 13 декабрдаги № 447-II 
Қонуни таҳриридаги абзац):
лизинг тўловларини тўхтатиб туриш;
етказиб берилаётган мол-мулкни рад этиш ва лизинг шарт-
номасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
Лизинг шарт номаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда 
лизинг олувчи илгари бўнак сифатида тўлаган пулларини, лизинг 
объектидан фойдаланишдан олган фойданинг қийматини чегириб 
ташлаб, ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли (Ўз. Р 2002 йил 
13 декабрдаги № 447-II Қонуни таҳриридаги абзац).
Лизинг шарт номасининг муддати тугагач, агар шарт номада 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг объекти лизинг 
олувчининг мулки бўлиб қолади.
1. Шарҳланаётган модда ва «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 12-мод-
даси қоидаларига мувофиқ лизинг олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
B
лизинг объектини мустақил аниқлаш ва сотувчини танлаш;


388
B
лизинг берувчидан лизинг шарт номасини бажармаганлик ёки лозим 
даражада бажармаганлик туфайли етказилган зарар қопланишини талаб қилиш;
B
сотувчига лизинг объекти олди-сотди шарт номасидан келиб чиқувчи 
талабларни, жумладан унинг сифати ва бутлиги, топшириш муддати, 
кафолатли таъмирлаши ва ҳ.к. хусусида талаблар қўйиш;
B
лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, 
етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёкт сифати талаб даражасида 
бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда агар шарт номада 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг тўловларини тўлашни 
тўхтатиб туриш, етказиб бериладиган лизинг объектидан воз кечиш ва 
лизинг шарт номасини бекор қилинишини талаб қилиш.
2. Шарҳланаётган моддада қонун ҳужжатлари билан лизинг олувчига 
агар лизинг шарт номаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, ўзи 
вақти-вақти билан аванс сифатида тўлаган тўловларни лизинг объектидан 
фойдаланиш даврида олган фойданинг қийматини чегириб ташлаб, ўзига 
қайтариб беришни талаб қилиш ҳуқуқи берилган.
«Лизинг тўғрисида»ги Қонун билан (12-модда 2-қисми) учинчи шахс 
ундирувни лизинг объектига қаратганда лизинг олувчи лизинг шарт-
номасини бекор қилиш ва лизинг объектини мулк қилиб олиш билан 
бир пайтда лизинг шарт номаси бўйича тегишли лизинг тўловларининг 
қолдиғини бир йўла тўлашга ҳақли.
Шарҳланаётган модданинг хулосасида (3-қисм) мантиқан қонуний 
қоида келтирилиб, унга кўра лизинг шарт номаси муддати тугагандан 
кейин агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг 
объекти лизинг олувчининг эгалигига ўтиши белгиланган.
3. «Лизинг тўғрисида»ги Қонун билан (12-модда 6-қисми) лизинг 
олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши 
ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling