389
Шарҳланаётган моддада қонун ҳужжатлари лизинг олувчига лизинг
шарт номаси бўйича лизинг объектини вақтинчалик эгалик қилиш ва фой-
даланиш учун учинчи шахсга қўшимча лизингга бериш ҳуқуқини беради.
Қонун ҳужжатлари лизинг олувчига лизинг объектини учинчи шахсга
қўшимча лизингга бериш ҳуқуқини бераётиб бунинг учун лизинг берув-
чининг розилигини олишни ва лизинг олувчи олдида лизинг шарт номаси
бўйича жавобгарлигини белгилайди.
Бундан ташқари «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига
мувофиқ лизинг берувчининг розилиги ёзма шаклда бўлиши керак. «Лизинг
тўғрисида»ги Қонун билан яна шу нарса ўрнатилганки, қўшимча лизинг
шарт номасида ушбу қонуннинг мазкур қоидалари қўшимча лизинг берув-
чига, қўшимча лизинг олувчига ва сотувчига тегишли лизинг берувчига,
лизинг олувчига ва сотувчига нисбатан мувофиқ равишда қўлланилади.
Қўшимча лизинг шарт номасини амал қилиш муддати лизинг шарт-
номасининг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Қўшимча лизинга қўшимча ижара тўғрисидаги умумий қоида (Ўз. Р ФК
546-модда) қўлланилиб, унга кўра ижарага олувчи қўшимча ижара шарт-
номасини ижара муддати доирасида ижарага берувчининг агар у қўшимча
ижарага розилик бериб, лекин унинг чекланган муддатини келишмаган
бўлса, қўшимча розилигисиз тиклаш ҳуқуқига эга.
597-модда. Лизинг олувчининг мажбурияти ва жавобгарлиги
Агар лизинг шарт номасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан
уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда
Do'stlaringiz bilan baham: