383
олувчига топшириш бўйича мажбуриятни бажариш жойи бўлиб лизинг
олувчининг турган жойи ҳисобланади.
Лизинг берувчи лизинг олувчига объектни лизинг шарт номасига ва
мол-мулк вазифасига мувофиқ келадиган ҳолатда тақдим этишга мажбур-
дир. Лизинг объекти лизингга агар шарт номада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, барча тегишли жиҳозлари ва ҳужжатлари (техник
паспорти ва бошқалар) билан берилади.
3. Шарт нома объекти ҳисобланган мол-мулк лизинг шарт номасида
кўрсатилган муддатда, агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, муайян
оқилона муддатда лизинг олувчига топширилади. Бу шартнинг бузи-
лиши, агар лизинг берувчи жавоб берадиган ҳолатлардан келиб чиққан
бўлса, лизинг олувчига лизинг шарт номасини бекор қилиш ва умумий
қоидалар билан ҳисоблаб чиқиладиган (Ўз. Р ФК 14, 324-моддалари ва
21 боби қоидалари) етказилган зарарларни қоплаш ҳуқуқини беради.
Бунда лизинг берувчи сотувчининг камчилигига худди ўзиникидек
жавоб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: