Збекистон республикасининг
сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шарт номасида бошқача тартиб назарда тутил
сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши,
сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Лизинг шарт номаси бекор қилинганида лизинг олувчи мол-мулкни лизинг берувчидан олган ҳолатида унинг нормал эскиришини ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олиб, қайтариб беришга мажбур. Лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин. 390 Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шарт номасида бошқача тартиб назарда тутил- ган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлашти- ришни ёки лизинг объектини қайтариб олган ва зарарни ундирган ҳолда шарт номани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 1. Шарҳланаётган модда ва «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 12-мод- даси қоидаларига мувофиқ лизинг олувчи қуйидаги мажбуриятларга эга: Лизинг объектини қабул қилиб олиши ва ундан лозим даражада фой- даланиши, уни шарт нома шартларига мувофиқ сақлаб туриши; Лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаб туриши, агар лизинг шарт- номасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, лизинг объектини ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши, уни сақлаб туришга доир бошқа хара- жатлар қилиши шарт. Лизинг шарт номаси бекор қилинганда лизинг олувчи лизинг объектини лизинг берувчидан қандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда, нормал эскириш ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қайтариши шарт. Лизинг олувчининг лизинг объектини таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатишга доир ҳуқуқи ва мажбурияти сотувчи билан алоҳида тузилган шарт номада белгиланиши мумкин. 2. «Лизинг тўғрисида»ги Қонун билан (12-модда 6-қисми) лизинг олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкин. «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 24-модда 3-қисмига мувофиқ лизинг берувчи ва лизинг олувчи сотувчига нисбатан лизинг объектининг олди- сотди шарт номаси бўйича солидар кредиторлар сифатида иш кўрадилар. 3. Лизинг олувчининг айби билан лизинг объектининг йўқолиши ёки лизинг объектининг ўз вазифасига доир аҳамиятини йўқотиши, агар лизинг шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лизинг олувчини лизинг берувчи олдидаги жавобгарлигини келтириб чиқаради. Лизинг берувчи («Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси 2-қисми) лизинг олувчи лизинг шарт номасини жиддий тарзда бузган тақдирда барча лизинг тўловларини муддатидан илгари тўлашни ёхуд етказилган зарарни ундириб ва (ёки) лизинг объектини қайтариб олган тарзда шарт номани бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга. 391 «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасида белгиланган қоидага кўра, лизинг олувчи банкрот бўлган, унинг мол-мулки хатга олинган ёки мусодара қилинган тақдирда, лизинг объекти лизинг олувчининг умумий мол-мулкидан ажратилади ва лизинг берувчига қайтарилиши лозим, у мол-мулкни ўз ҳоҳишига кўра тасарруф этиши мумкин. Лизинг берувчига зарарни қоплаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling