Збекистон республикасининг
-модда. Товар сифатининг кафолати
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 402-моддасида назарда тутилган талабларга, агар товарнинг ушбу талабларга мувофиқлигини аниқлашнинг бошқа пайти олди-сотди шартномасида назарда тутилган бўлмаса, жавоб
403-модда. Товар сифатининг кафолати
Сотувчи сотиб олувчига топшириши лозим бўлган товар уни сотиб олувчига топшириш пайтида ушбу Кодекснинг 402-моддасида назарда тутилган талабларга, агар товарнинг ушбу талабларга мувофиқлигини аниқлашнинг бошқа пайти олди-сотди шартномасида назарда тутилган бўлмаса, жавоб бериши ва оқилона муддат давомида белгиланган мақсадлар учун яроқли бўлиши керак. Олди-сотди шартномасида сотувчининг товар сифатига кафолат бериши назарда тутилган тақдирда, сотувчи сотиб олувчига шартномада белгиланган муайян вақтда (кафолат муддатида) ушбу Кодекс нинг 402-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган товарни топшириши лозим. Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товар сифатининг кафолати барча бутловчи буюмларга ҳам тегишли бўлади. 1. Шарҳланаётган модданинг қоидалари 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221-I-сон Қонунида атрофлича баён этилган. Қонуннинг 1-моддасида «кафолат муддати» тушунчасига таъриф берилган: «кафолат муддати — товардан (хизматдан) фойдаланишнинг (ойлар ҳисобидаги) норматив муддати ёки товар (хизмат)нинг муайян вазифани (неча соатда, нечта иш жараёнида, қанча километр масофани босиб ўтиб ва ҳ.к) бажариш вақти тарзида белгиланган муддати бўлиб, бу муддат ичида ишлаб чиқарувчи (ижрочи), башарти товарни ишлатиш (хизматдан фойдаланиш) қоидаларига 34 риоя этилган бўлса, товарнинг (хизматнинг) сифатига нисбатан норматив ҳужжатларда назарда тутилган талаблар бажарилишини кафолатлайди ва таъминлайди». Ушбу Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати белгилаши лозим. Кафолат муддати товар (хизмат) нинг паспортида ёки товарни сотиш ёхуд хизмат кўрсатиш пайтида товар билан биргаликда истеъмолчига бериладиган бошқа ҳужжатда кўрсатилади. Ишлаб чиқарувчи товардан кафолат муддати ва хизмат муддати мобайнида фойдаланиш имкониятини таъминлаши, товарнинг таъмирланишини ва унга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этиши, товарни ишлаб чиқариш муддати мобайнида ҳамда у ишлаб чиқаришдан олиб ташланганидан кейин товарнинг хизмат муддати мобайнида, бундай муддат бўлмаган тақдирда эса, товар ишлаб чиқаришдан олиб ташланган пайтдан эътиборан ўн йил мобайнида етарли ҳажмда ва турда эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариши ҳамда савдо ва таъмирлаш ташкилотларига етказиб бериши шарт. Дори-дармон, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида улар ишлаб чиқарилган сана ва яроқлилик муддати ҳамда сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим. Сотувчиларнинг яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки бу муддати ўтиб кетган товарларни қабул қилиши ва реализация қилиши ман этилади. 2. Товар, у қайси мақсадлар учун мўлжалланган бўлса, шу мақсадлар учун яроқли бўлган давр муддати, яъни оқилона муддат кафолат муддати деб ҳисобланади (ФК 403-моддасининг биринчи қисми). Яроқлилик муддати каби, кафолат муддати ҳам норматив ҳужжатлар (қонун ҳужжатлари, давлат стандартларининг мажбурий талаблари ва бошқа мажбурий талаблар) билан назарда тутилиши мумкин ва бу қоида товарнинг сифати ҳақидаги умумий нормалар мазмунидан келиб чиқади. Яроқлилик муддатидан фарқли ўлароқ, кафолат муддати ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил равишда ёки олди- сотди шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланиши мумкин. Кафолат муддати норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда, у ишлаб чиқарувчи томонидан ёки шартнома тарафларининг келишуви билан фақат унинг кўпайиши томонга ўзгартирилиши мумкин. 3. Кафолат муддатининг йўқлиги сотувчига шундай бир сифатли товарни сотиб олувчига топшириш мажбуриятини юклайдики, товар топширилганидан сўнг ундан оқилона муддат мобайнида фойдаланиш мумкин бўлсин. Бу ҳолда ҳам оқилона муддат кафолат муддати сифатида, бундан келиб чиқадиган 35 барча оқибатлар билан амал қилади. Агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товар сифатининг кафолати барча бутловчи буюмларга ҳам тегишли бўлади ва асосий буюмнинг кафолат муддатидан кам бўлмаслиги керак. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling