Збекистон республикасининг


-модда. Товарларнинг ассортименти


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   505
400-модда. Товарларнинг ассортименти
Агар олди-сотди шартномасига кўра товарлар тур, модель, ўлчам, 
ранг ва бошқа белгилари (ассортимент) бўйича муайян нисбатда 
топширилиши лозим бўлса, сотувчи товарларни сотиб олувчига 
тарафлар келишган ассортиментда топшириши шарт.
Агар олди-сотди шартномасида ассортимент белгиланмаган ҳамда 
шартномада уни белгилаш тартиби кўрсатилмаган бўлса, лекин 
мажбурият моҳиятидан товарлар сотиб олувчига ассортимент бўйича 
топширилиши лозимлиги келиб чиқса, сотувчи сотиб олувчига 
товарларни сотиб олувчининг шартнома тузиш пайтида сотувчига 


28
маълум бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқадиган ассортиментда 
топширишга ёки шартномани бажаришдан бош тортишга ҳақли.
1. Товарнинг ассортименти тўғрисидаги шарт айрим турдаги олди-сотди 
шартномалари учун биринчи даражали аҳамият касб этади. Ассортимент 
деганда бир товар — турга хос аломатлари билан белгиланадиган, тур, модель, 
ўлчам, ранг ва бошқа белгилари билан бир-биридан ажралиб турадиган 
ашёлар номларининг улар миқдори ва муайян нисбати кўрсатилган рўйхати 
тушунилади. Товар турларининг муайян нисбати ҳақида гапирганда, миқдор 
(доналаб), фоиз (бир-бирига нисбатан) ва ҳоказолар назарда тутилади. 
(Масалан: 100 жуфт 40 ўлчамли эркак лар пойафзали, 500 жуфт 37 ўлчамли 
аёллар пойафзали ва ҳ.к.)
2. Товарнинг ассортименти тўғрисидаги шарт олди-сотди шартномаси 
нарсасининг муқаррар элементи ҳисобланмайди. Бундай шарт шартномада 
икки ҳолда назарда тутилади: биринчи — тарафлар келишувига кўра, 
иккинчи — ушбу шартнинг зарурлиги мажбуриятнинг моҳиятидан келиб 
чиққанида. Сўнгги ҳолатда шартноманинг ассортименти тўғрисидаги 
шартларини белгилаш зарурияти товарнинг хоссаларига, шу жумладан, 
у бир турдаги ашёларнинг неча хили ва миқдоридан таркиб топганлигига 
боғлиқ бўлади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling