398-модда. Товарнинг миқдори
Сотиб олувчига топширилиши лозим бўлган товарнинг миқдори
олди-сотди шартномасида тегишли ўлчов бирликларида ёки пулда
назарда тутилади. Товарнинг миқдори тўғрисидаги шарт шартномада
уни аниқлаш тартибини белгилаш йўли билан келишилиши мумкин.
Агар олди-сотди шартномаси топширилиши лозим бўлган товар
миқдорини аниқлаш имконини бермаса, шартнома тузилмаган
ҳисобланади.
1. Маълумки, товарнинг номи ва миқдори олди-сотди шартномасининг
тарафлар томонидан келишилиши мажбурий бўлган муҳим шартларига
киради (ФКнинг 387-моддасига шарҳ). Товар миқдори асл ҳолида қайд
этилган миқдорда, товар хоссаларига қараб турли ўлчов бирлик ларида
(доналаб, метрда, граммда, ваттда ёки бошқа ўлчов бирликларида), пулда
(маълум пул суммасига нисбатан товар миқдори) ёки товар миқдорини
белгилаш тартибини келишиш йўли билан белгиланиши мумкин (масалан,
келаси йил ҳосили, ҳисоблагич кўрсаткичига асосан аниқланадиган
иссиқлик энергияси ёки электроэнергия миқдори шартнома нарсаси
бўлиши мумкин).
2. Шу туфайли ҳам товарнинг миқдори олди-сотди шартномасининг
муҳим шартларидан бири ҳисобланади, чунки шарҳланаётган модданинг
иккинчи қисмига мувофиқ, агар олди-сотди шартномаси топширилиши
лозим бўлган товар миқдорини аниқлаш имконини бермаса, шартнома
тузилмаган ҳисобланади.
399-модда. Шартноманинг товар миқдори тўғрисидаги
шартларини бузиш оқибатлари
Сотувчи олди-сотди шартномаси шартларини бузиб, сотиб олувчига
шартномада белгиланган миқдордан кам товар топширган бўлса, сотиб
26
олувчи, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
ё товарнинг етишмаётган миқдорини топширишни талаб қилишга,
ё топширилган товардан ва унинг ҳақини тўлашдан бош тортишга,
Do'stlaringiz bilan baham: |