Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   505
тортишга ҳақли.
Сотувчи хусусий аломатлари билан белгиланган ашёни топширишдан 
бош тортса, сотиб олувчи сотувчига ушбу Кодекснинг 331-моддасида 
назарда тутилган талабларни қўйишга ҳақли.
1. Шарҳланаётган моддада сотувчи сотилган товарни сотиб олувчига 
топширишдан бош тортган ҳолда, сотиб олувчининг олди-сотди 
шартномасини бажаришдан бош тортиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Сотувчи 
товарни топширишдан бош тортган тақдирда, сотиб олувчи олди-сотди 
шартномаси бўйича мажбуриятни бажаришдан бир тарафлама тартибда 
бош тортишга ҳақли. Бу ҳолда сотиб олувчининг шартномани бажаришдан 
бош тортиши шартномадан воз кечилиши натижасида унга етказилган 
зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан уни маҳрум этмайди. Сотиб 
олувчи топширилган товарни қабул қилишдан бош тортганида, сотувчи 
у тўлаган пул суммасини қайтариш муддатини кечиктириб юбориши 
ФКнинг 337-моддасига мувофиқ, сотувчининг сотиб олувчи олдида 
жавобгарлигига асос бўлади.
2. ФКнинг 331-моддасига мувофиқ, хусусий аломатлари билан белгилана-
диган ашёни кредиторнинг мулки қилиб, унинг хўжалик юритишига, оператив 
бошқарувига ёки фойдаланишига топшириш мажбурияти бажарилмаган 


24
тақдирда кредитор бу ашёни олиб қўйишни ва мажбуриятда назарда тутилган 
шартлар асосида ўзига топширишни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳуқуқ ашёга 
нисбатан сотиб олувчи билан бир хил ҳуқуққа эга бўлган учинчи шахсга топ-
ширилган бўлса, бекор бўлади. Бироқ, агар ашё ҳали топширилмаган бўлса, 
ҳуқуқ қайси кредиторнинг фойдасига олдинроқ вужудга келган бўлса, ўша 
кредитор устунликка эга бўлади, башарти буни аниқлаш мумкин бўлмаса, 
олдин даъво қўзғатган кредитор устунликка эга бўлади. Шу туфайли ҳам 
кредитор мажбурият нарсаси бўлган ашёни ўзига топширишни талаб қилиш 
ўрнига, зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling