Збекистон республикасининг


-модда. Сотиб олувчидан товар олиб қўйилган тақдирда


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   505
395-модда. Сотиб олувчидан товар олиб қўйилган тақдирда 
сотувчининг жавобгарлиги
Олди-сотди шартномаси бажарилгунга қадар вужудга келган 
асослар бўйича учинчи шахслар сотиб олувчидан товарни олиб қўйган 
ҳолларда сотувчи сотиб олувчига у кўрган зарарни қоплаши лозим, 
сотиб олувчи бундай асосларнинг мавжудлигини билган ёки билиши 
лозим бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Олинган товар учинчи шахслар томонидан сотиб олувчидан талаб 
қилиб олинадиган ҳолларда тарафларнинг сотувчини жавобгарликдан 
озод қилиш ёки унинг жавобгарлигини чеклаш тўғрисидаги келишуви 
ҳақиқий эмас.
1. ФКнинг 394-моддасида баён этилган қоидаларга мувофиқ, учинчи 
шахс томонидан сотиб олувчига топширилган товар олди-сотди шартномаси 
амалга оширилганидан кейин (сотиб олувчи товарни қабул қилгунга қадар 
юзага келган асос бўйича мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан 
талаб қилиб олиш, гаров нарсасини олиб қўйиш ва ундирувни унга қаратиш 


23
ва ҳ.к.) белгиланган тартибда сотилган товар олиб қўйилган ҳолда, учинчи 
шахсларнинг ҳуқуқлари ва даъволаридан озод бўлган товарни топшириш 
мажбуриятини бажармаган ёки сотиб олувчининг бундай товарни олишга 
розилигини олмаган сотувчи сотиб олувчига у кўрган зарарни қоплаши 
шарт.
2. Олди-сотди тўғрисидаги умумий қоидага мувофиқ тарафларнинг 
келишуви билан сотувчини бундай жавобгарликдан озод қилишга йўл 
қўйилмайди ва шу мазмундаги ҳар қандай келишув ҳақиқий эмас. Бундай 
келишув ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатларни вужудга 
келтиради.
396-модда. Сотувчи товарни топширишдан бош тортишининг 
оқибатлари
Агар сотувчи сотилган товарни сотиб олувчига топширишдан бош 
тортса, сотиб олувчи олди-сотди шартномасини бажаришдан бош 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling