Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   505
402-модда. Товарнинг сифати
Сотувчи сотиб олувчига сифати олди-сотди шартномасига мос 
келадиган товарни топшириши шарт.
Олди-сотди шартномасида товарнинг сифати тўғрисидаги шартлар 
кўрсатилмаганда, сотувчи сотиб олувчига белгиланган мақсадлар 
учун яроқли бўлган товарни топшириши шарт.
Агар сотиб олувчи шартнома тузиш пайтида сотувчига товарни 
қандай аниқ мақсадлар учун сотиб олаётганини хабар қилган бўлса, 
сотувчи сотиб олувчига ушбу мақсадларда фойдаланиш учун яроқли 
бўлган товарни топшириши шарт.
Товар намунаси бўйича ва (ёки) таърифи бўйича сотилганда 
сотувчи сотиб олувчига намуна ва (ёки) таърифга мос келадиган 
товарни топшириши шарт.
Агар қонунда белгиланган тартибга мувофиқ, сотилаётган товар 
сифатига нисбатан мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, 
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган сотувчи сотиб олувчига 
ушбу мажбурий талабларга жавоб берадиган товарни топшириши 
шарт.
Сотувчи билан сотиб олувчи ўртасидаги келишувга мувофиқ қонунда 
назарда тутилган тартибда товарнинг сифатига қўйилган мажбурий 
талабларга қараганда юқорироқ талабларга жавоб берадиган товар 
топширилиши мумкин.
1. Олди-сотди шартномасининг товар сифатида ҳақидаги шарти одатдаги 
ёки муҳим шарт сифатида қаралиши мумкин. Биринчи ҳолда у тарафларнинг 
бу ҳақда олдиндан келишувисиз тузилган олди-сотди шартномаси билан 
мувофиқ келади. Иккинчи ҳолда эса у қонун ҳужжатларида ёки шартнома 
тарафларидан бирининг аризасига кўра товарнинг сифати тўғрисида 
келишувга эришилиши лозим бўлганида шундай аҳамиятга эга бўлади.
2. Олди-сотди шартномасида товарнинг сифати тўғрисидаги 
шартларнинг ёки уларни белгилаш тартибининг йўқлиги шартноманинг 
ҳақиқийлигига таъсир кўрсатмайди, чунки бундай ҳолатлар учун ФКда 
сотиб олувчига топширилиши лозим бўлган товарнинг сифатини 
белгилашга доир қўшимча қоидалар назарда тутилади. Агарда сотиб 
олувчи шарт номада товарнинг махсус сифати тўғрисида шарт қўйилган 


32
бўлса, айни ҳолда товарнинг сифати бу турдаги товарлар одатда қайси 
мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланса, айни шу мақсадларда 
фойдаланишга яроқли бўлиши лозим. Бунда товарни тайинланиш 
мақсади бўйича фойдаланиш мумкин бўлган умумий сифатга эга бўлиши 
кифоя.
3. Агарда сотиб олувчи шартнома тузиш пайтида сотувчига товарни 
қандай аниқ мақсадлар учун сотиб олаётганини хабар қилган бўлса, товар 
айни шу мақсадларда фойдаланишга яроқли бўлиши лозим. Бунда, товар 
қандай аниқ мақсадлар учун сотиб олинаётгани сотувчига маълум бўлмаса, 
товар бу турдаги товарлардан одатда қайси мақсадларда фойдаланилса, 
айни шу мақсадларда фойдаланиш учун яроқли бўлиши лозим.
4. Айрим шартномаларда товарнинг сифати унинг муайян стандарт-
ларга; тасдиқланган сертификат шартларига; сотилаётган товарлар 
учун сифат андозаси бўлиб хизмат қилувчи товар намуналарига; техник 
ҳужжат ҳамда аксарият саноат молларининг мансуб ашёси саналган 
товар спецификацияси (тавсифи)га мослиги билан белгиланиши назарда 
тутилиши мумкин. Товарнинг сифатини аниқлашни сотиб олувчи ёки унинг 
вакили томонидан товарни сотишдан олдин кўздан кечириш йўли билан 
аниқлаш тавсия этилади. Бунда сотилаётган товарнинг камчиликлари 
сотиб олувчига маълум қилинган ва у товарни сотиб олишга розилик 
билдирган ҳолда ҳам товарнинг сифати тўғрисидаги шартларга риоя 
этилган ҳисобланади.
5. Шарҳланаётган модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган 
ҳолда, агар қонунда белгиланган тартибга мувофиқ, сотилаётган 
товар сифатига нисбатан мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, 
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган сотувчи сотиб олувчига 
ушбу мажбурий талабларга жавоб берадиган товарни топшириши шарт. 
Масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-рўзғор молларига нисбатан. 
Сотувчиларнинг тадбиркорлик фаолияти соҳасида сотилаётган товарнинг 
сифатини тарафлар томонидан белгилаш эркинлиги умумий қоидасидан 
муайян истисно ҳолатлар мавжуд. Агар қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда сотилаётган товар сифатига нисбатан мажбурий талаблар назарда 
тутилган ва улар, қоида тариқасида, мазкур товарларга доир мажбурий 
стандартларда мустаҳкамланган бўлса, тадбиркорлик фаолиятини амалга 
ошираётган сотувчи сотиб олувчига ушбу мажбурий талабларга жавоб 


33
берадиган товарни топшириши шарт. Мазкур қоида императив тусга эга 
ва товарнинг сифатига қўйиладиган талабларни тарафларнинг келишуви 
билан мажбурий талабларга нисбатан пасайтиришга йўл қўймайди.
6. Айни пайтда, сотувчи билан сотиб олувчи ўртасидаги келишувга 
мувофиқ қонунда назарда тутилган тартибда товарнинг сифатига қўйилган 
мажбурий талабларга қараганда юқорироқ талабларга жавоб берадиган 
товарнинг топширилишига монелик қилинмайди (ФК 402-моддасининг 
олтинчи қисми).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling