Збекистон республикасининг


-модда. Топширилган товарнинг камчиликларини


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   505
410-модда. Топширилган товарнинг камчиликларини
аниқлаш муддатлари
Агар қонунда ёки олди-сотди шартномасида бошқача тартиб 
назарда тутилган бўлмаса, товарнинг камчиликлари ушбу моддада 
белгиланган муддатларда аниқланган тақдирда, сотиб олувчи товарнинг 
камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Товарнинг кафолат муддати ёки яроқлилик муддати белгиланмаган 
ҳолларда, камчиликлар билан боғлиқ талаблар сотиб олувчи томонидан, 
агар қонунда ёки олди-сотди шартномасида бошқа муддатлар белгиланган 
бўлмаса, камчиликлар оқилона муддатда, бироқ товар сотиб олувчига 
топширилган кундан бошлаб икки йил давомида аниқлангандагина 


43
қўйилиши мумкин. Ташиб берилиши ёки алоқа ташкилоти орқали 
жўнатилиши лозим бўлган товарнинг камчиликларини аниқлаш муддати 
товар белгиланган жойда олинган кундан бошлаб ҳисобланади.
Агар товарга кафолат муддати белгиланган бўлса, товарнинг кам-
чиликлари кафолат муддатида аниқланганида сотиб олувчи товарнинг 
камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Агар олди-сотди шартномасида бутловчи буюмга асосий буюмга 
нисбатан камроқ кафолат муддати белгиланган бўлса, сотиб олувчи асосий 
буюмнинг кафолат муддатида бутловчи буюмнинг камчиликларини 
аниқласа, бу камчиликлар тўғрисида талаб қўйишга ҳақли.
Агар олди-сотди шартномасида бутловчи буюмга асосий буюмнинг 
кафолат муддатига нисбатан узоқроқ кафолат муддати белгиланган бўлса, 
бутловчи буюмда кафолат муддатида камчиликлар аниқланган тақдирда, 
асосий буюмнинг кафолат муддати ўтган-ўтмаганлигидан қатъи назар, 
сотиб олувчи товарнинг камчиликлари тўғрисида талаб қўйишга ҳақли.
Яроқлилик муддати белгиланган товарга нисбатан, агар камчи-

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling