412-модда. Бут товарлар
Агар олди-сотди шартномасида сотувчининг сотиб олувчига муайян
товарлар тўпламини бут ҳолида (бут товарлар) бериш мажбурияти
белгиланган бўлса, бут ҳолдаги барча товарлар берилган пайтдан бошлаб
мажбурият бажарилган ҳисобланади.
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса ва у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, сотувчи бут
ҳолдаги барча товарларни сотиб олувчига бир вақтда топшириши
лозим.
1. Шарҳланаётган моддада олди-сотди шартномасининг товар бут
ҳолда мавжудлиги тўғрисидаги шарти белгиланган (масалан, дўконда сотиб
олинадиган маҳсулотлар тўплами, иш столини ўриндиқ билан бир тўпламда
сотиб олиш). ФКнинг 411-моддасига шарҳда айтиб ўтилганидек, бут товар
тушунчаси товарнинг бутлиги тушунчасидан ўзига хос жиҳатлари билан
ажралиб туради. Бут товар тўғрисидаги шартлар асосан сотиб олувчининг
талабига биноан тарафларнинг келишуви билан белгиланади. Агар
олди-сотди шартномасида сотувчининг сотиб олувчига муайян товарлар
тўпламини бут ҳолида (бут товарлар) бериш мажбурияти белгиланган
бўлса, бут ҳолдаги барча товарлар берилган пайтдан бошлаб мажбурият
бажарилган ҳисобланади. Масалан, агар товарнинг асосий қисмлари
топширилиб, кичик бир қисми топширилмаса, мажбурият бажарилмаган
ҳисобланади ва тегишли оқибатлар вужудга келади.
2. Айни пайтда, шуни таъкидлаш лозимки, бут ҳолдаги товарлар таркиби
норматив ҳужжатлар, норматив-техник ҳужжатлар, иш муомаласи одатлари
билан белгиланмайди ва белгиланиши мумкин ҳам эмас. Умумий қоида
бўйича сотувчи сотиб олувчига аосий товарни ҳам, бутловчи буюмларни
ҳам бир вақтнинг ўзида топшириши шарт.
413-модда. Бут бўлмаган товарни топшириш оқибатлари
Бут бўлмаган товар топширилган тақдирда, сотиб олувчи ўз
ихтиёрига кўра сотувчидан:
Do'stlaringiz bilan baham: |