Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   505
414-модда. Идиш ва ўраш
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса ва у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, сотувчи 
сотиб олувчига товарни идишда ёки ўралган ҳолда топшириши 
шарт, ўз хусусиятига кўра идишга жойлаш ва (ёки) ўрашни талаб 
қилмайдиган товар бундан мустасно.
Агар олди-сотди шартномасида идиш ва ўраш ҳақида талаблар 
белгиланган бўлмаса, товар бундай товар учун одатдаги усулда, у 
бўлмаганда — сақлаш ва транспортда ташишнинг оддий шароит-
ларида бундай турдаги товарнинг сақланишини таъминлайдиган 
усулда идишга жойлаштирилиши ва (ёки) ўралиши лозим.
Агар қонунда белгиланган тартибда идиш ва (ёки) ўрашга нисбатан 
мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, тадбиркорлик фаолиятини 
амалга ошираётган сотувчи сотиб олувчига товарни ушбу мажбурий 
талабларга мос келадиган идишда ва (ёки) ўралган ҳолда топшириши 
шарт.
1. Сотувчининг товарни сотиб олувчига идишда (ва) ёки ўралган ҳолда 
топшириш мажбурияти олди-сотди шартномасининг муҳим шартларидан 
бири ҳисобланади. Идиш ва ўраш тўғрисидаги шартлар товарнинг сифати 
билан бевосита боғлиқ. Ўз хусусиятига кўра идишга жойлаш ва (ёки) ўрашни 
талаб қилмайдиган товаргина шартнома бўйича тарафларнинг келишувига 
мувофиқ ва мажбуриятнинг моҳиятига кўра идишга жойланмаган ёки 
ўралмаган ҳолда топширилиши мумкин.
2. Шартномада идиш ва ўраш ҳақида талаблар белгиланган бўлмаса, 
товар бундай товар учун одатдаги усулда, у бўлмаганда — сақлаш ва 
транспортда ташишнинг оддий шароитларида бундай турдаги товарнинг 
сақланишини таъминлайдиган усулда идишга жойлаштирилиши ва (ёки) 
ўралиши лозим.
3. Агар қонунда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида 
айрим турдаги товарларни сотиш учун идиш ва ўрашга нисбатан мажбурий 
талаблар назарда тутилган бўлса, тарафлар товарни идишсиз ёки ўралмаган 
ҳолда топшириш тўғрисида келишувга эришишларига йўл қўйилмайди. Бу 
ҳолда сотувчи-тадбиркор товарни идиш ва (ёки) ўрашга нисбатан мажбурий 
талабларга мувофиқ топшириши шарт.


49

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling