Збекистон республикасининг


бажарилмагани ҳақида сотувчини хабардор қилиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   505
бажарилмагани ҳақида сотувчини хабардор қилиш
Сотиб олувчи олди-сотди шартномасининг товарлар миқдори, 
ассортименти, сифати, бутлиги, идиши ва (ёки) ўралиши тўғрисидаги 


50
шартлари бузилганлиги ҳақида қонун ҳужжатларида ёки шартномада 
кўзда тутилган муддатда, агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, 
шартноманинг тегишли шарти бузилганлиги товарлар хусусияти 
ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши лозим бўлганидан 
сўнг оқилона муддатда сотувчига маълум қилиши шарт.
Сотиб олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган 
мажбуриятни бажармаган тақдирда, сотувчи бу ҳол сотиб олувчи-
нинг талабларини қаноатлантириб бўлмайдиган қилиб қўйганини 
ёки сотувчи олди-сотди шартномаси шартлари бузилгани ҳақида ўз 
вақтида хабардор қилинганида сарфлаши мумкин бўлган маблағларга 
нисбатан номутаносиб харажатларга олиб келишини исботласа, у 
сотиб олувчининг тегишли талабларини қондиришдан тўлиқ ёки 
қисман бош тортишга ҳақли.
Агар сотувчи сотиб олувчига топширилган товарлар олди-сотди 
шартномаси шартларига жавоб бермаслигини билган ёки билиши 
лозим бўлган бўлса, у сотиб олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида 
назарда тутилган мажбуриятни бажармаганлигини важ қилиб 
кўрсатишга ҳақли эмас.
1. Олди-сотди шартномасининг товарлар миқдори, ассортименти, сифати, 
бутлиги, идиши ва (ёки) ўралиши тўғрисидаги шартлари сотувчининг 
товарни сотиб олувчига топшириш мажбурияти билан бевосита боғлиқ 
бўлган шартлар ҳисобланади. Сотувчи бу мажбуриятни бажармаганлиги ёки 
тегишли даражада бажармаганлиги сотиб олувчи шартнома лозим даражада 
бажарилмаганлиги ҳақида сотувчига маълум қилиш тартибига риоя этганида 
сотувчининг жавобгарлигига сабаб бўлади. Сотиб олувчи юқорида зикр 
этилган шартлар бузилганлиги ҳақида қонун ҳужжатларида ёки шартномада 
кўзда тутилган муддатда сотувчига маълум қилиши шарт. Агар бундай муддат 
қонун ҳужжатларида ёки шарт номада белгиланган бўлмаса, сотиб олувчи 
шартноманинг шартлари бузилганлиги ҳақида шартноманинг тегишли 
шарти бузилганлиги товарлар хусусияти ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда 
аниқланиши лозим бўлганидан сўнг оқилона муддатда сотувчига маълум 
қилиши шарт.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида белгиланган қоидага 
мувофиқ, сотиб олувчи 416-модданинг биринчи қисмида кўрсатилган 
мажбуриятни бажармаган тақдирда, сотувчи бу ҳол сотиб олувчининг 


51
талабларини қаноатлантириб бўлмайдиган қилиб қўйганини, масалан, 
худди шундай туркумдаги товарларни сотилиб кетгани ёки сотувчи 
олди-сотди шартномаси шартлари бузилгани ҳақида ўз вақтида хабардор 
қилинганида сарфлаши мумкин бўлган маблағларга нисбатан номутаносиб 
харажатларга олиб келишини исботласа, у сотиб олувчининг тегишли 
талабларини қондиришдан тўлиқ ёки қисман бош тортишга ҳақли.
Сотиб олувчи шартнома шартлари бузилгани ҳақида белгиланган 
тартибда хабар қилиш мажбуриятини бузгани сотувчига сотиб олувчининг 
тегишли талабларини қондиришдан тўлиқ ёки қисман бош тортиш 
ҳуқуқини беради. Айни ҳолда сотувчи ўз вақтида хабардор қилмаслик 
сотиб олувчининг талабларини қаноатлантириб бўлмайдиган қилиб 
қўйганини исботлаши лозим.
3. Айни пайтда, шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида 
мустаҳкамланган қоидага мувофиқ, агар сотувчи сотиб олувчига топширилган 
товарлар олди-сотди шартномаси шартларига жавоб бермаслигини билган 
ёки билиши лозим бўлган бўлса, у сотиб олувчи юқорида зикр этилган 
мажбуриятни бажармаганлигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмас.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling