Збекистон республикасининг


Олди-сотди шартномасида сотувчининг сотиб олувчига топширилган


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   505
Олди-сотди шартномасида сотувчининг сотиб олувчига топширилган 
товарга мулк ҳуқуқи товар ҳақи тўлангунга ёки бошқа ҳолатлар юз 
бергунга қадар сақланиши назарда тутилган ҳолларда, агар қонун ёки 
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у товарнинг 
вазифасидан ва унинг хусусиятларидан келиб чиқмаса, сотиб олувчи 
мулк ҳуқуқи ўзига ўтгунча товарни ўзгага беришга ёки бошқача тарзда 
тасарруф этишга ҳақли эмас.
Топширилган товарнинг ҳақи олди-сотди шартномасида белгиланган 
муддатда тўланмаганда ёки мулк ҳуқуқи сотиб олувчига ўтадиган 
бошқа ҳолатлар юз бермаганда, агар шартномада бошқача тартиб 
назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчидан товарни қайтариб 
беришни талаб қилишга ҳақли.
1. Сотувчининг сотиб олувчига топширилган товарга мулк ҳуқуқини 
ўтиш пайти олди-сотди шартномасининг алоҳида шарти ҳисобланади. 
Олди-сотди шартномасида сотувчининг сотиб олувчига топширилган 
товарга мулк ҳуқуқи товар ҳақи тўлангунга ёки бошқа ҳолатлар юз бергунга 
(масалан, банк кафолати берилгунга) қадар сақланиши назарда тутилган 
ҳолларда, сотиб олувчи мулк ҳуқуқи ўзига ўтгунча товарни ўзгага беришга 
ёки бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли эмас. Сўнгги зикр этилган қоида, 
агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса 
ёки у товарнинг вазифасидан ва унинг хусусиятларидан келиб чиқмаса, 
диспозитив деб ҳисобланади.
2. Топширилган товарнинг ҳақи тўланмаганда ёки мулк ҳуқуқи сотиб 
олувчига ўтадиган бошқа ҳолатлар юз бермаганда, агар шартномада 


63
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчидан 
товарни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
2-§. ЧАКАНА ОЛДИ-СОТДИ
425-модда. Чакана олди-сотди шартномаси
Чакана олди-сотди шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling