Збекистон республикасининг
билан шуғулланаётган сотувчи сотиб олувчига шахсий мақсад ларда
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
билан шуғулланаётган сотувчи сотиб олувчига шахсий мақсад ларда,
рўзғорда ёки тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиладиган товарни топшириш мажбуриятини олади. Чакана олди-сотди шартномаси оммавий ҳисобланади. 1. Чакана олди-сотди шартномаси фуқароларга савдо хизматлари кўрсатишнинг асосий ва айниқса кенг тарқалган шакли ҳисобланади. Олди-сотди шартномасининг турларидан бири бўлган чакана олди-сотди шартномаси ўз субъектлари таркиби билан ажралиб туради. Сотувчи томонида ҳар доим тижорат ташкилоти ёки тадбиркорлик фаолиятининг субъекти саналган жисмоний шахс иш кўради. Бошқа тараф — сотиб олувчи томонида фуқаролик ҳуқуқининг ҳар қандай субъекти, яъни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқарогина эмас, балки юридик шахслар, шу жумладан тижоратчи бўлмаган ташкилотлар ва якка тадбиркорлар ҳам (агар улар товарни ундан шахсий мақсадларда фойдаланиш учун сотиб олсалар) иш кўришлари мумкин. 2. Амалда товарлар билан ҳам улгуржи, ҳам чакана савдо қилишни амалга оширувчи кўп сонли савдо ташкилотлари, шунингдек ўз маҳсулотларини чакана савдо ташкилотларига етказиб беришни амалга оширадиган ишлаб чиқарувчи- корхоналар мавжуд. Чакана савдо корхоналари улгуржи ташкилотлар билан уларнинг жойлашган еридан қатъи назар ихтиёрийлик принципига мувофиқ шерикчилик асосида шартномалар тузиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда шарҳланаётган параграф қоидалари фақат товарни чаканалаб сотиш ҳолларига татбиқ этилади, товарни улгуржи сотиш ё олди- сотди ҳақидаги умумий қоидалар билан ё маҳсулотни етказиб бериш ҳақидаги қоидалар билан тартибга солинади. Айни пайтда товарларни чаканалаб сотишда сотувчи-тадбиркор фаолияти шарҳланаётган параграф қоидалари билан ҳуқуқий тартибга солинади. Чакана олди-сотди шартномасини 64 ҳуқуқий тартибга солиш чакана савдода сотиб олувчининг манфаатларини қаноатлантиришга ва бу турдаги шартноманинг оммавийлиги принципларини мустаҳкамлашга қаратилган. Моҳият эътибори билан чакана олди-сотди шартномаси товарларни аҳолига донабай ёки унча кўп бўлмаган миқдорда, пировард истеъмол учун, улардан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз сотишни назарда тутади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling