Збекистон республикасининг


-модда. Товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   505
422-модда. Товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш
Товарни насияга сотиш шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб 
тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарни насияга сотиш 
шартномасида олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартлари 
билан бир қаторда товар баҳоси, тўловларнинг тартиби, муддатлари ва 
миқдори кўрсатилган бўлса, бундай шартнома тузилган ҳисобланади.
Сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига 
топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган 
муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош 
тортишга ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақли, агар 
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчидан 
олинган тўловлар суммаси товар баҳосининг учдан икки қисмидан ортиқ 
бўлган ҳоллар бундан мустасно.
1. Товарни насияга сотиш шартномасида товар ҳақини одатда кейинчалик 
бирваракайига ёхуд бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин. Товарни 
насияга сотишда товар ҳақини тўлаш муддатининг шартномада йўқлиги 
бундай шартноманинг ҳақиқийлигига таъсир этмайди. Бироқ бўлиб-бўлиб 
тўлаш шарти билан товарни насияга сотишда муддатларнинг белгилаб 
қўйилмаганлги шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлиши мумкин.
2. Ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарни насияга сотиш 
шартномасида олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартлари 


61
(товар номи ва миқдори) билан бир қаторда товар баҳоси, тўловларнинг 
тартиби, муддатлари ва миқдори кўрсатилган бўлса, бундай шартнома 
тузилган ҳисобланади.
3. Ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарни насияга сотиш 
шартномасига мувофиқ, сотиб олувчи товар ҳақини тўлашни тўловларнинг 
шартномада белгиланган даврийлигига риоя этган ҳолда амалга ошириши 
лозим. Сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва 
ўзига топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган 
муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга 
ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақли, агар шартномада 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчидан олинган 
тўловлар суммаси товар баҳосининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлган 
ҳоллар бундан мустасно.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling