Збекистон республикасининг


-модда. Товарнинг оммавий офертаси


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   505
426-модда. Товарнинг оммавий офертаси
Чакана олди-сотди шартномасининг барча муҳим шартларини ўз 
ичига олган ҳолда товар рекламаси, каталоглар, шунингдек товарнинг 
номуайян шахслар доирасига қаратилган бошқа таърифлари орқали 
товар таклиф қилиш оммавий оферта деб ҳисобланади (ушбу Кодекс 
369-моддасининг иккинчи қисми).
Товарларни кўргазмага қўйиш, уларнинг намуналарини намойиш 
қилиш ёки савдо бўлаётган жойда сотилаётган товарлар ҳақида 
маълумотлар (таърифлар, каталоглар, фотосуратлар ва ҳоказолар) 
бериш, сотувчи тегишли товарлар сотишга мўлжалланмаганлигини аниқ 
белгилаган ҳоллардан ташқари, нархи ва олди-сотди шартномасининг 
бошқа муҳим шартлари кўрсатилган-кўрсатилмаганидан қатъи назар, 
оммавий оферта деб ҳисобланади.
1. Чакана олди-сотди шартномасининг ўзига хос жиҳати шундаки, 
у ўз моҳиятига кўра оммавий шартномалар жумласига киради. Чакана 
олди-сотди шартномасининг оммавий хусусияти сотувчи офертасининг 
хусусиятини белгилайди. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига 
мувофиқ, чакана олди-сотди шартномасининг барча муҳим шартларини 
ўз ичига олган ҳолда товар рекламаси, каталоглар, шунингдек товарнинг 
номуайян шахслар доирасига қаратилган бошқа таърифлари орқали товар 
таклиф қилиш оммавий оферта деб ҳисобланади.
2. Товарларни пештахтага, кўргазмага қўйиш, уларнинг намуналарини 
намойиш қилиш ёки савдо бўлаётган жойда сотилаётган товарлар ҳақида 
маълумотлар бериш, нархи ва олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим 
шартлари кўрсатилган-кўрсатилмаганидан қатъи назар, оммавий оферта деб 
ҳисобланади. Сотувчи тегишли товарлар сотишга мўлжалланмаганлигини 


65
аниқ белгилаган, масалан, кўргазмага қўйилган товарлар сотилмаслигини 
кўрсатган ҳолларгина бундан мустаснодир. Бу муайян товарларни харид 
қилишни фақат оммавий оферта эълон қилинган ҳолдагина амалга ошириш 
мумкинлигини англатади. Масалан, савдо зали, витрина ёки пештахтанинг 
бадиий безаги саналган буюмлар, савдо жиҳозлари сотилаётган товарга 
кирмайди ва уларга нисбатан оммавий оферта ҳақидаги қоидалар қўлланиши 
мумкин эмас. Товар сотилаётган жойдан бошқа ердаги унинг рекламаси, 
каталогларда, шунингдек товарнинг номуайян шахслар доирасига қаратилган 
бошқа таърифларида кўрсатилган ва олди-сотди шартномасининг муҳим 
шартларини ўз ичига олмаган товар таклифи ҳам оммавий офертага 
кирмайди.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling