65
аниқ белгилаган, масалан, кўргазмага қўйилган товарлар сотилмаслигини
кўрсатган ҳолларгина бундан мустаснодир. Бу муайян товарларни харид
қилишни фақат оммавий оферта эълон қилинган ҳолдагина амалга ошириш
мумкинлигини англатади. Масалан, савдо зали, витрина ёки пештахтанинг
бадиий безаги саналган буюмлар, савдо жиҳозлари сотилаётган товарга
кирмайди ва уларга нисбатан оммавий оферта ҳақидаги қоидалар қўлланиши
мумкин эмас. Товар сотилаётган жойдан бошқа ердаги унинг рекламаси,
каталогларда, шунингдек товарнинг номуайян шахслар доирасига қаратилган
бошқа таърифларида кўрсатилган ва олди-сотди шартномасининг муҳим
шартларини ўз ичига олмаган товар таклифи ҳам оммавий офертага
кирмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: