Збекистон республикасининг


-модда. Товарни суғурталаш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   505
423-модда. Товарни суғурталаш
Агар шартномада сотувчи ёки сотиб олувчининг товарни суғурта лаш 
мажбурияти назарда тутилган бўлса, бироқ унда суғурталаш шартлари ва 
товар суғурталанадиган энг кам сумма белгиланмаган бўлса, суғурталаш 
шартномасида назарда тутилган суғурта пули товар баҳосидан кам 
бўлиши мумкин эмас.
Товарни суғурталаши лозим бўлган тараф шартнома шартларига 
мувофиқ суғурталашни амалга оширмаган ҳолларда бошқа тараф 
товарни суғурталашга ва суғурталаши лозим бўлган тарафдан суғурта 
харажатларини қоплашни талаб қилишга ёки шартномани бажаришдан 
бош тортишга ҳақли.
1. Товарни суғурталаш мажбурияти, агар бу олди-сотди шартномаси 
тарафларининг келишувига биноан назарда тутилган бўлса, ҳам сотувчига, 
ҳам сотиб олувчига юкланиши мумкин. Бунда суғурталаш тўғрисидаги шарт 
шартномада назарда тутилиши мажбурий саналган шартлар жумласига 
кирмайди. Агар шартномада сотувчи ёки сотиб олувчининг товарни 
суғурталаш мажбурияти назарда тутилган бўлса, бироқ унда суғурталаш 
шартлари ва товар суғурталанадиган энг кам сумма белгиланмаган бўлса, 
суғурталаш шартномасида назарда тутилган суғурта пули товар баҳосидан 
кам бўлиши мумкин эмас.


62
2. Шартномани тузиш пайтида суғурталаш тўғрисидаги шарт тарафлардан 
ҳеч бўлмаса биттасининг аризасига кўра уларнинг келишуви билан назарда 
тутилган бўлса, у шартноманинг муҳим шартлари жумласига киради.
3. Товарни суғурталаши лозим бўлган тараф шартнома шартларига 
мувофиқ суғурталашни амалга оширмаган ҳолларда бошқа тараф товарни 
суғурталашга ва суғурталаши лозим бўлган тарафдан суғурта харажатларини 
қоплашни талаб қилишга ёки шартномани бажаришдан бош тортишга 
ҳақли.
424-модда. Мулк ҳуқуқининг сотувчи ихтиёрида сақланиб қолиши

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling