73
белгилаган муддатда етказиб бериш мажбурияти юкланади. Товарни
сотиб олувчига етказиб бериш шарти билан тузилган чакана олди-
сотди шартномаси товар сотиб олувчига топширилган пайтдан бошлаб
тузилган, шунингдек бажарилган ҳисобланади. Сотувчининг товарни
сотиб олувчига топшириш мажбурияти товар шартнома тузилганидан
ёхуд товарни етказиб бериш расмийлаштирилганидан гувоҳлик берадиган
квитанция ёки бошқа ҳужжатни тақдим қилган ҳар қандай шахсга
топширилганида ҳам бажарилган ҳисобланади. Товарни сотиб олувчига
етказиб бериш шарти билан тузилган чакана олди-сотди шартномасини
бажариш пайти ҳақидаги қоида диспозитив тусда таърифланган ва
шартномани бажаришнинг бошқача тартиби қонун ҳужжатларида,
шартномада назарда тутилиши ёки у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб
чиқиши мумкин.
3. Чакана олди-сотди шартномасининг товарни етказиб бериш муддати
тўғрисидаги шарти муҳим шарт ҳисобланади, зеро сотувчига товарни
сотиб олувчи белгилаган муддатда етказиб бериш мажбурияти юкланади.
Шартномада товарни сотиб олувчига топшириш учун етказиб бериш
вақти белгиланмаган ҳолда ҳам сотувчи мажбуриятни бажаришдан озод
қилинмайди, товар сотиб олувчидан талаб тушганидан кейин оқилона
муддатда етказиб берилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: