Збекистон республикасининг
-модда. Сотиб олувчига товар ҳақида ахборот бериш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
427-модда. Сотиб олувчига товар ҳақида ахборот бериш
Сотувчи сотишга таклиф қилинган товар тўғрисида сотиб олувчига зарур ва тўғри ахборотни унинг мазмуни ва уни тақдим этиш усулига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган ёки одатда чакана савдода қўйиладиган талабларга мувофиқ ҳолда бериши шарт. Сотиб олувчи чакана олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар товарни кўздан кечириш, ўз олдида товарнинг хоссаларини текширишни ёки товардан қандай фойдаланишни кўрсатишни, агар бу ҳол товарнинг хусусияти туфайли истисно қилинмаса ва чакана савдода қабул қилинган қоидаларга зид бўлмаса, талаб қилишга ҳақли. Агар сотиб олувчига сотиш жойида ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган товар тўғрисидаги ахборотни дарҳол олиш имкони берилмаган бўлса, у чакана олди-сотди шартномасини тузишдан асоссиз бош тортилгани туфайли ўзи кўрган зарарни тўлашни сотувчидан талаб қилишга, агар шартнома тузилган бўлса, оқилона муддатда шартномани бажаришдан бош тортишга, товар учун тўланган суммани қайтаришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Сотиб олувчига товар тўғрисида тегишли ахборот олиш имконини бермаган сотувчи товар сотиб олувчига топширилганидан сўнг товарда пайдо бўлган камчиликлар учун ҳам, агар сотиб олувчи бу камчиликлар ўзида бундай ахборот бўлмагани сабабли пайдо бўлганини исботласа, жавоб беради. 66 1. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”нинг 14-бандида сотувчи товарлар тўғрисидаги зарурий ва ишончли маълумотларни харидорнинг эътиборига етказишига доир масалалар атрофлича тартибга солинган. Хусусан, сотувчи қуйидаги маълумотларни харидорнинг эътиборига етказиши шарт: товарнинг номи; товарнинг штрихли коди (мавжуд бўлганда); товардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ва шартлари; агар у аниқ бир товар учун белгиланган бўлса — кафолатли муддати; агар улар аниқ бир товар учун белгиланган бўлса — хизмат қилиш муддати ёки яроқлилик муддати, шунингдек кўрсатилган муддатлар тамом бўлгандан кейин харидор амалга ошириши керак бўлган зарур хатти-ҳаракатлар ҳақидаги, шунингдек, агар товарлар кўрсатилган муддатлар тамом бўлгандан кейин харидорнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол- мулки учун хавф туғдирса ёки фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолса, бундай ҳаракатлар бажарилмаган тақдирда келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар; товарнинг нархи ва уни сотиб олиш шартлари; уларнинг мажбурий талабларига товар мувофиқ бўлиши керак бўлган стандартларнинг белгиланиши; товарнинг асосий истеъмол хоссалари тўғрисидаги маълумотлар (агар улар ўрамда кўрсатилмаган бўлса); мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларга мувофиқлик сертификати. 2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи чакана олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар товарни кўздан кечириш, ўз олдида товарнинг хоссаларини текширишни ёки товардан қандай фойдаланишни кўрсатишни, агар бу ҳол товарнинг хусусияти туфайли истисно қилинмаса ва чакана савдода қабул қилинган қоидаларга зид бўлмаса, талаб қилишга ҳақли. Аммо текширувлар ўтказиш давлат стан- 67 дартларининг мажбурий талаблари ёки шартноманинг шартлари билан назарда тутилган бўлса, сотувчи сотиш учун таклиф қилинаётган товар- нинг бундай текшируви (кўздан кечириш, синов, таҳлил, экспертиза)ни ўтказиши шарт. 3. Сотувчига ишлаб чиқарувчи ҳақидагина эмас, балки энг биринчи навбатда товар ҳақида зарурий ахборот ва маълумотларни сотиб олувчига бериш мажбурияти юкланган. Агар сотиб олувчига сотиш жойида товар тўғрисидаги ахборотни дарҳол олиш имкони берилмаган бўлса, у чакана олди-сотди шартномасини тузишдан асоссиз бош тортилгани туфайли ўзи кўрган зарарни тўлашни сотувчидан талаб қилишга, агар шартнома тузилган бўлса, оқилона муддатда шартномани бажаришдан бош тортишга, товар учун тўланган суммани қайтаришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли (ФК 427-моддасининг учинчи қисми). 4. Сифат жиҳатидан қўйилган талабларга жавоб берувчи товар чакана олди-сотди шартномасининг нарсаси ҳисобланади. Сотиб олувчига товар тўғрисида (унинг сифати, хоссалари, уни ишлаб чиқарувчилар ва ҳоказолар тўғрисида) тегишли ахборот олиш имконини бермаган сотувчи товар сотиб олувчига топширилганидан сўнг товарда пайдо бўлган камчиликлар учун ҳам жавоб беради. Айни ҳолда сотувчининг айбсизлик презумпцияси назарда тутилади, чунки сотиб олувчи товарнинг камчиликлари у топширилганидан сўнг ва ўзида сотувчи бериши лозим бўлган, лекин бермаган ахборот бўлмагани сабабли пайдо бўлганини исботлаб бериши лозим. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling