Збекистон республикасининг


-модда. Товарнинг сотиб олувчи томонидан белгиланган


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   505
428-модда. Товарнинг сотиб олувчи томонидан белгиланган 
муддатда қабул қилиниши шарти билан сотиш
Тарафлар сотиб олувчи товарни шартномада белгиланган муддатда 
қабул қилиб олиши шарти билан чакана олди-сотди шартномаси 
тузишлари мумкин, бу муддат мобайнида товар бошқа сотиб олувчига 
сотилиши мумкин эмас.
Агар чакана олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, шартномада белгиланган муддатда сотиб олувчининг 
товарни қабул қилиш учун келмаслиги ёки бошқа зарур ҳаракатларни 
амалга оширмаслигини сотувчи сотиб олувчининг шартномани 
бажаришдан бош тортиши деб қаралиши мумкин.


68
Сотувчининг товарни сотиб олувчига чакана олди-сотди шартномасида 
белгиланган муддатда топширишни таъминлаш борасидаги қўшимча 
харажатлари, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб 
назарда тутилган бўлмаса, товарнинг баҳосига қўшилади. 
1. Чакана олди-сотди шартномасига кўра сотувчининг товарни топшириш 
мажбуриятини тузиш ва уни топшириш пайтлари бир-бири билан мувофиқ 
келади. Айни пайтда, чакана олди-сотди шартномасининг муайян турлари ҳам 
мавжуд бўлиб, уларнинг шартларига кўра мажбуриятни тузиш ва бажариш 
муддатлари мувофиқ келмаслиги мумкин. Чакана олди-сотди шартномасининг 
бундай турларига сотиб олувчи товарни белгиланган муддатда қабул қилиб 
олиши шарти билан тузиладиган шартнома, товарни сотиб олувчига етказиб 
бериш шарти билан тузиладиган шартнома, товарни намуна бўйича сотиш 
шартномаси киради.
2. Шарҳланаётган модданинг мазмунидан кўриниб турганидек, тарафлар 
сотиб олувчи товарни шартномада белгиланган муддатда қабул қилиб 
олиши шарти билан чакана олди-сотди шартномаси тузишлари мумкин, 
бу муддат мобайнида товар бошқа сотиб олувчига сотилиши мумкин эмас 
(ФК 428-моддасининг биринчи қисми). Шу туфайли ҳам товарга бўлган 
мулк ҳуқуқининг сотувчидан сотиб олувчига ўтиши юз бермайди ва сотиб 
олувчи шартноманинг товарни шартномада белгиланган муддатда қабул 
қилиб олиш тўғрисидаги шартларини бузган тақдирда, сотувчи товарни 
исталган шахсга сотишга ҳақли.
3. Шартнома шартларининг бузилиши, яъни шартномада белгиланган 
муддатда сотиб олувчининг товарни қабул қилиш учун келмаслиги ёки 
бошқа зарур ҳаракатларни амалга оширмаслигини сотувчи сотиб олувчининг 
шартномани бажаришдан бош тортиши деб қаралиши мумкин.
4. Мазкур шартнома сотиб олувчи товарни шартномада белгиланган 
муддатда қабул қилиб олиши тўғрисидаги шарт билан тузилгани боис, 
сотувчи ушбу товар мазкур муддат мобайнида яхши сақланишини 
таъминлаши шарт. Товарнинг яхши сақланишини таъминлаш учун 
сотувчи харажатлар қилиши (топшириш муддати келгунча товарни 
омборда сақлаш учун харажатлар қилиши, товар бузилишининг олдини 
олиш, уни қўриқлаш чораларини кўриши) мумкин. Сотувчининг товарни 
сотиб олувчига чакана олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда 
топширишни таъминлаш борасидаги қўшимча харажатлари, агар қонун 


69
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
товарнинг баҳосига қўшилади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling