Збекистон республикасининг


-модда. Автоматдан фойдаланган ҳолда товар сотиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   505
430-модда. Автоматдан фойдаланган ҳолда товар сотиш
Товар автоматдан фойдаланиб сотиладиган ҳолларда автомат 
эгаси сотувчининг номи (фирма номи), у жойлашган манзил, иш 
тартиби, шунингдек сотиб олувчи товарни олиш учун амалга 
ошириши зарур бўлган ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни 
автоматга жойлаштириш ёки бошқача усулда сотиб олувчига тақдим 
қилиш йўли билан унга товар сотувчи тўғрисидаги ахборотни 
етказиши лозим.
Сотиб олувчи товарни олиш учун зарур ҳаракатларни амалга 
оширган пайтдан бошлаб автоматдан фойдаланган ҳолда чакана 
олди-сотди шартномаси тузилган ҳисобланади.
Агар сотиб олувчига ҳақи тўланган товар топширилмаса, сотувчи 
сотиб олувчига товар зудлик билан топширилишини ёки у тўлаган 
сумма қайтариб берилишини таъминлаши шарт. Бу мажбурият 


71
бажарилмаган тақдирда, сотиб олувчи сотувчидан етказилган зарарни 
қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Автоматдан пулни майдалаш, тўлов белгиларини сотиб олиш 
ёки валюта алмаштириш учун фойдаланилган тақдирда, агар 
мажбурият моҳиятидан бошқача ҳол келиб чиқмаса, чакана олди-
сотди қоидалари қўлланади.
1. Товарларни автоматлар орқали чакана олди-сотди қилиш борган 
сари кенгайиб бормоқда. Автомат деганда, товарларни сотувчи, жисмоний 
шахснинг бевосита иштирокисиз, сотадиган турли механик ва электрон 
ускуналар тушунилади.
Олди-сотдида автоматлар қўлланилганда, автоматларга эгалик қилувчи 
шахс ва улардан товарларни сотишда фойдаланувчи шахс бошқа-бошқа 
бўлиши мумкин. Шу нуқтаи назардан автоматдан фойдаланган ҳолда 
товар сотишга доир муносабатларда уч шахс: автоматнинг эгаси, сотувчи 
ва сотиб олувчи иштирок этади. Улар муайян ҳуқуқлар ва бурчлар билан 
ўзаро боғланади. Шартномага биноан товар сотувчи тўғрисидаги ахборотни 
сотиб олувчига етказиш автомат эгасининг бурчи ҳисобланади.
2. Сотиб олувчи товарни олиш учун зарур ҳаракатларни амалга оширган 
пайтдан бошлаб автоматдан фойдаланган ҳолда чакана олди-сотди шартномаси 
тузилган ҳисобланади. Бунда сотувчи сотиб олувчи товар ҳақини тўлаганини 
тасдиқловчи бирон-бир ҳужжатни бермайди. Шу туфайли ҳам сотиб олувчи 
товарни олиш учун амалга ошириш зарур бўлган ҳаракатларни бажарар экан, 
автоматдан фойдаланиш йўли билан товарни сотиш учун таклиф қилган 
сотувчига нисбатан акцептант сифатида амал қилади.
3. Моддада кўрсатилган ҳолатлар сотувчи ўзининг товарни топшириш 
мажбуриятини бузганидан далолат бермайди, чунки бу автомат эгасининг 
айби билан юз берган бўлиши мумкин. Бинобарин, жавобгарлик чоралари 
сотувчига сотиб олувчининг товарни зудлик билан топшириш ёки 
тўланган суммани қайтариб бериш ҳақидаги талабларини қондириш 
сотувчи томонидан рад этилганидан кейингина қўлланади. Бу мажбурият 
бажарилмаган тақдирда, сотиб олувчи сотувчидан етказилган зарарни 
қоплашни талаб қилишга ҳақли.
4. Автомат орқали топширилган товарлар идишсиз ёки ўралмаган бўлса, 
шунингдек, сифати тегишли даражада бўлмаса, сотиб олувчи ФКнинг 415, 
434-моддаларига мувофиқ, сотувчидан талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.


72
5. Автоматдан пулни майдалаш, тўлов белгиларини сотиб олиш ёки 
валюта алмаштириш учун фойдаланилган тақдирда, агар мажбурият 
моҳиятидан бошқача ҳол келиб чиқмаса, сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида 
юзага келувчи муносабатларга чакана олди-сотди қоидалари қўлланади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling