Збекистон республикасининг
-модда. Товарни намуна бўйича сотиш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Товарни намуна бўйича сотиш шартномаси ушбу Кодекс 431-моддасининг қоидаларига мувофиқ бажарилади. Сотиб олувчи товар топширилгунга қадар сотувчининг чакана
429-модда. Товарни намуна бўйича сотиш
Тарафлар товарни намуна (таъриф, каталог ва ҳоказо) бўйича олиш-сотиш шартномасини тузишлари мумкин. Товарни намуна бўйича сотиш шартномаси ушбу Кодекс 431-моддасининг қоидаларига мувофиқ бажарилади. Сотиб олувчи товар топширилгунга қадар сотувчининг чакана олди-сотди шартномасини бажаришга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ зарур харажатларини қоплаш шарти билан шартномани бажаришдан бош тортишга ҳақли. 1. Товарни намуна бўйича сотиш олди-сотди шартномасининг турларидан бири ҳисобланади. У сотиб олувчи ўзига тақдим этилган намунага ўхшаш товарни харид қилиши билан тавсифланади. Белгиланган қоидаларга мувофиқ, истеъмолчининг товар билан кўздан кечириш орқали танишиш имкониятидан ташқари, сотувчи ҳар бир намунани ишлаб чиқарувчининг номи, товарнинг техник параметрлари ва бошқа истеъмол хоссалари кўрсатилган аннотация билан таъминлаши шарт. 2. Товарни намуна бўйича олиш-сотиш шартномаси товарнинг сотувчи таклиф қилган тавсифи билан каталоглар, проспектлар, буклетлар, фотосуратлар, альбомлар, алоқа воситалари (телевизион алоқа, почта алоқаси, радиоалоқа, интернет ва бошқалар) орқали ёки бундай шартномани тузиш пайтида истеъмолчи товар билан бевосита танишиши имкониятини истисно этувчи бошқа усуллар билан сотиб олувчини таништириши асосида тузилиши мумкин. Товарларнинг намуналари билан таништириш сотувчининг танишув учун намуналар қўйилган савдо биноларида амалга оширилиши ҳам, дистанцион усулда, яъни каталоглар ва бошқа хил таништириш воситалари ёрдамида амалга оширилиши ҳам мумкин. Товарни намуна бўйича олиш-сотиш шартномасини бажариш товарни сотиб олувчига етказиб бериш шарти билан тузилган олди-сотди шартномасини бажариш билан айни бир тартибда амалга оширилади. Бунда товарни сотиб олувчига етказиб бериш шарти билан тузилган олди- сотди шартномасидан фарқли ўлароқ, товарни етказиб бериш жойи товарни 70 намуна бўйича сотиш шартномасининг муҳим шарти ҳисобланмайди. Товарни намуна бўйича олиш-сотиш шартномаси бўйича товарни сотиб олувчига етказиб бериш тўғрисидаги шарт диспозитив хусусият касб этади. Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарни намуна бўйича олиш-сотиш шартномаси ёки товарни сотишнинг масофавий (дистанцион) усули билан тузиладиган олди-сотди шартномаси товар шартномада кўрсатилган жойга етказиб берилган пайтдан бошлаб, товарни топшириш жойи бундай шартномада кўрсатилмаган ҳолда эса — товар сотиб олувчи-фуқаронинг яшаш жойига ёки сотиб олувчи — юридик шахснинг жойлашган манзилига етказиб берилган пайтдан бошлаб бажарилган ҳисобланади. 3. Сотиб олувчи товар топширилгунга қадар сотувчининг чакана олди- сотди шартномасини бажаришга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ зарур харажатларини қоплаш шарти билан шарт номани бажаришдан бош тортишга ҳақли. Бундан ташқари, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун истеъмолчиларга товардан у топширилгунга қадар исталган вақтдагина эмас, балки товар топширилганидан сўнг етти кун мобайнида ҳам воз кечиш ҳуқуқини беради. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling