харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;
товарни оқилона муддатда бутлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
47
Агар сотувчи оқилона муддатда сотиб олувчининг товарни бутлаш
тўғрисидаги талабини бажармаса, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра:
бутланмаган товарни бут товарга алмаштиришни талаб қилишга;
олди-сотди шартномасини бажаришдан бош тортишга ва товар учун
тўланган пул суммасини қайтариб беришни, шунингдек етказилган
зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса ва у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, ушбу
модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган оқибатлар
сотувчининг сотиб олувчига бут товарларни топшириш мажбурияти
бузилган ҳолларда ҳам қўлланилади.
1. Юқорида (ФКнинг 411-моддасига шарҳда) айтиб ўтилганидек,
товарнинг бутлиги тўғрисидаги шарт шартномада белгилаб қўйилади.
Айни пайтда, шартномада товарнинг бутлиги тўғрисидаги шартларнинг
йўқлиги шартноманинг ҳақиқийлигига таъсир этмайди.
2. Шартнома шартларини бузиш оқибатлари товарнинг сифати ёки
ассортименти тўғрисидаги шартларни бузиш оқибатларига ўхшаш.
Шартноманинг товарнинг бутлиги тўғрисидаги шартлари бузилган тақдирда,
сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра сотувчидан товарнинг бутланмаган қисми
қийматини ҳисобга олган ҳолда харид нархини мутаносиб равишда
камайтиришни; товарни оқилона муддатда бутлашни талаб қилишга ҳақли.
3. Бутланмаган товарни бут товарга алмаштиришни талаб қилиш ёки
шартномани бажаришдан бош тортиш, агар харид нархи тўланган бўлса,
тўланган пул суммасини қайтариб беришни, шунингдек шартноманинг
товарнинг бутлиги тўғрисидаги шартлари бузилиши натижасида етказилган
зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Сотиб олувчи мажбуриятни
бажариш муддати кечиктириб юборилиши натижасида етказилган зарарни
ундириб олишга ёки юзага келган муддатни кечиктириб юборганлик учун
неустойка (агар у шартномада назарда тутилган бўлса) ундиришга ҳам
ҳақлидир.
4. Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у
мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, бут ҳолдаги товар тўғрисидаги
шартларнинг бузилиши товарнинг бутлиги тўғрисидаги шартларнинг
бузилиши билан айни бир оқибатларга сабаб бўлади (ФК 413-моддасининг
учинчи қисми).
48
Do'stlaringiz bilan baham: |