Збекистон республикасининг


-модда. Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   505
409-модда. Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари
Агар сотиб олувчи товардаги камчиликлар товар сотиб олувчига 
топширилгунга қадар пайдо бўлганлигини ёки шу пайтгача вужудга 
келган сабаблар туфайли пайдо бўлганлигини исбот қилиб берса, 
сотувчи товарнинг камчиликлари учун жавобгар бўлади.
Агар сотувчи сифатига ўзи кафолат берган товардаги камчиликлар 
уни сотиб олувчига топширгандан сўнг сотиб олувчи товардан 
фойдаланиш ёки уни сақлаш қоидаларини бузганлиги ёки учинчи 


42
шахслар ҳаракати туфайли ёки олдини олиб бўлмайдиган куч таъсирида 
пайдо бўлганини исботлай олмаса, сотувчи бу товарнинг камчиликлари 
учун жавобгар бўлади.
1. ФКнинг 408-моддасида кўрсатилган тегишли даражада сифатли 
бўлмаган товарни топшириш оқибатлари сотувчи сотиб олувчига товарни 
топшираётган пайтда камчиликлар аниқланганида қўлланилиши мумкин. 
Сотиб олувчи камчиликларни тегишли даражада сифатли бўлмаган товар 
топширилганидан кейин аниқлаган тақдирда, сотувчининг жавобгарлиги, 
биринчидан, камчиликларни аниқлаш муддатига боғлиқ бўлади, чунки ФК 
409-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ сотувчининг жавобгарлиги 
товарнинг нормал яроқлилик муддати билан чекланади, иккинчидан, сотиб 
олувчи товардаги камчиликлар товар сотиб олувчига топширилгунга қадар 
пайдо бўлганлигини ёки шу пайтгача вужудга келган сабаблар туфайли 
пайдо бўлганлигини исбот қилиб бериши талаб этилади.
2. Камчиликларни аниқлаш муддати ва сотилган товарнинг камчиликлари 
тўғрисида талаблар қўйиш тартиби ўз навбатида кафолат муддати ёки 
яроқлилик муддати мавжудлигига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Агар сотувчи 
сифатига ўзи кафолат берган товардаги камчиликлар уни сотиб олувчига 
топширгандан сўнг сотиб олувчи товардан фойдаланиш ёки уни сақлаш 
қоидаларини бузганлиги ёки учинчи шахслар ҳаракати туфайли ёки олдини 
олиб бўлмайдиган куч таъсирида пайдо бўлганини исботлай олмаса, сотувчи 
бу товарнинг камчиликлари учун жавобгар бўлади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling