41
пул суммасини қайтаришни талаб қилиш ё бундай товарни қабул қилиш
ва сотувчи шартноманинг сотилаётган товарнинг сифати тўғрисидаги
шартларини бузиши натижасида кўрилган зарарни қоплаш бўйича муайян
чоралар кўриш ҳуқуқига эга. Хусусан, сотиб олувчи:
а) сотувчи сотилаётган товарнинг сифати тўғрисидаги шартларни
бузганини ҳисобга олиб харид нархини мутаносиб равишда камайти-
ришни;
б) сотувчи товарнинг аниқланган камчиликларини оқилона муддатда
текинга бартараф этишини талаб қилиш;
в) бу камчиликларни мустақил равишда бартараф этиш ва бунинг
учун қилинган харажатлар қопланишини сотувчидан талаб қилиш;
г) сифати тегишли даражада бўлган товарни қабул қилиб олиш,
тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни шартнома шартларига мос
келувчи товарга алмаштиришни талаб қилиш, товарнинг бутун туркумида
камчиликлар мавжуд бўлган ҳолда эса тегишли даражада сифатли бўлмаган
товарни
сифати тегишли даражада бўлган товарга тўлиқ алмаштиришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга (ФК 408-моддасининг иккинчи қисми,
434-модданинг биринчи қисми).
2. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига мувофиқ, тегишли
даражада сифатли бўлмаган товарни сотган шахс уни тайёрлаган бўлмаса,
товарни алмаштириш ёки унинг камчиликларини текинга бартараф этиш
ҳақидаги талаблар сотувчига ёки товарни тайёрловчига қўйилиши мумкин.
Амалдаги қонун ҳужжатларида ёки шартномада товар ўз вазифаси бўйича
фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолади деб ҳисобланадиган вақт
белгиланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: