Збекистон республикасининг


-модда. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини ҳуқуқий


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet332/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   505
708-модда. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини ҳуқуқий 
жиҳатдан тартибга солиш
Пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва маиший пудрат 
тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг қоидаларига зид бўлмаса, ҳақ 
эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланади.
Шарҳланаётган модда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига 
пудрат ва маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар қўлланилишини бел-
гилайди. Пудрат тўғрисидаги ва маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар 
қўлланилишининг шарти, уларнинг Фуқаролик Кодексининг 38 боб 
қоидаларига мос келишлигидадир. Шунга кўра, моддий натижага эга 
бўлмаган хизматларга нисбатан, одатда камчиликларни аниқлаш муддат-
лари (651-модда) тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайди, чунки ижрочи 
мажбурият бажарилгандан кейин (туристик хизмат, меҳмонхона хизмат-
лари) эмас, балки фақат уни амалга ошириш давомида етказилган камчи-
ликлар учун жавобгар бўлиши мумкин. Шунингдек, ёрдамчи пудратчилар 
жалб этилиши мумкин бўлган пудрат шартномасининг қоидалари хизмат 
кўрсатиш шартномасига нисбатан татбиқ этилмайди.


622
39-БОБ. ЙЎЛОВЧИ, БАГАЖ ВА ЮК ТАШИШ
709-модда. Йўловчи, багаж ва юк ташишнинг
умумий қоидалари
Йўловчи, багаж ва юк ташиш (қуйида ташиш деб юритилади) 
ташиш шартномаси асосида амалга оширилади.
Ташишнинг умумий шартлари ушбу Кодекс, транспорт уставлари 
ва кодекслари, бошқа қонунлар ва уларга мувофиқ чиқарилган 
қоидалар билан белгиланади.
Транспортнинг айрим турларида йўловчи, багаж ва юк ташиш 
шартлари, шунингдек тарафларнинг уларни ташиш бўйича жавоб-
гарлиги, агар ушбу Кодексда, транспорт уставлари ва кодексла-
рида, бошқа қонунларда ва уларга мувофиқ чиқарилган қоидаларда 
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, тарафларнинг келишуви 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling