Збекистон республикасининг


-модда. Юк ташиш шарт номаси


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet335/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   505
711-модда. Юк ташиш шарт номаси
Юк ташиш шарт номаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи тара-
фидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга 
етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) 
топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белги-
ланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Юк ташиш шарт номаси тузилганлиги тегишли транспорт устави 
ёки кодексида назарда тутилган ҳужжат (транспорт юкхати, коноса-


625
мент ёки юкка доир бошқа ҳужжат)ни тузиш ва уни юк жўнатувчига 
топшириш йўли билан тасдиқланади.
1. Шарҳланаётган модда юк ташиш шарт номасининг умумий шарт-
ларини аниқлаб беради. Ушбу шарт номада юк ташишнинг объекти бел-
гиланган манзилга етказиб берилиши лозим бўлган юк ҳисобланади.
Юк ташиш шарт номасида юк ташувчи, жўнатувчи ва олувчилар 
иштирок этади. Ташувчи бу — юкни белгиланган манзилга етказиб 
берувчи шахс. Жўнатувчи бу — ташувчининг хизматидан фойдаланган 
ҳолда юкни юборувчи шахс. Юкни олувчи бу — юкни олишга ваколат 
берилган шахс.
Мазкур шарт нома ҳақ эвазига тузиладиган шарт нома ҳисобланади.
2. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми шарт номанинг тузиш усулини 
белгилайди. Яъни, ушбу шарт номанинг тузилганлиги тегишли ҳужжатнинг 
тузилганлиги ва тақдим этилганлиги билан тасдиқланади. Ушбу нормада 
бундай ҳужжат тариқасида транспорт юкхати, коносамент ёки юкка доир 
бошқа ҳужжат санаб кўрсатилган. Шундай қилиб, мазкур шарт нома тури 
ёзма тарзда тузилади.
Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, агарда юридик шахс ёки хусу-
сий тадбиркорга тегишли юк ташилганда бундай шарт нома «Хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятининг шарт номавий-ҳуқуқий базаси» 
тўғрисидаги Қонуннинг 3-моддасига биноан хўжалик шарт номаси 
ҳисобланади ва бундай шарт номага тегишли тартибда ушбу қонунда 
хўжалик шарт номаларига белгилаб қўйилган талаблар ҳам қўлланилиши 
керак. Қайд этилган Қонуннинг 10-моддасига биноан, хўжалик шарт-
номаси ўзида шарт нома предметини, етказиб берилаётган товар (иш, 
хизмат)нинг сони, сифати, ассортименти, баҳоси, бажариш муддати, 
ҳисоб-китоб қилиш тартиби, тарафлар мажбурияти, шарт нома шартла-
рини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда тарафларнинг 
жавобгарлиги, низоларни ҳал қилиш тартиби, тарафларнинг реквизитлари, 
қонун томонидан шу турдаги шарт номаларга белгилаб қўйилган ёки 
уларга нисбатан тарафларнинг бири томонининг аризасига биноан шарт-
нома тузилиши мумкин бўлган бошқа муҳим шартларни кўзда тутиши 
керак. Хўжалик шарт номасида тўлов тартибини белгилашда товар (иш, 
хизмат) қиймати қонунда белгиланган миқдордан кам бўлмаган миқдорда 
олдиндан тўлаш шарти кўзда тутилиши лозим.


626

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling