Збекистон республикасининг


-модда. Бир йўналишда ҳар хил транспортда ташиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet337/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   505
713-модда. Бир йўналишда ҳар хил транспортда ташиш
Ҳар хил транспортда ягона транспорт ҳужжати асосида йўловчи, 
багаж ва юк ташилганида (бир йўналишда ҳар хил транспортда ташиш) 
транспорт ташкилотларининг ўзаро муносабатлари, шунингдек бундай 
ташишни ташкил қилиш тартиби бир йўналишда ҳар хил (аралаш) 
транспортда ташишга доир қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли тур-
даги транспорт ташкилотлари ўртасидаги келишув билан белгиланади.
1. Бир йўналишда ҳар хил транспортда ташиш ташишнинг тури бўлиб, 
унинг ўзига хос томони қуйидагиларда ифодаланади:
а) ташишда турли хил транспорт ташувчилари иштирок этади;
б) ташиш бир транспорт ҳужжати асосида амалга оширилади;
Бу ҳолатда ташувчи транпорт ташкилотларининг ўзаро муносабатлари, 
шунингдек бундай ташишни ташкил этиш тартиби ташувчилар ўртасида 
тузилган келишувлар асосида тартибга солинади.
2. Шарҳланаётган моддада ташувчилар ўртасидаги келишувлар 
бир йўналишда ҳар хил (аралаш) транспортда ташишга доир қонун 
ҳужжатларига мувофиқ тузилиши кўрсатилган. Таъкидлаш лозимки, бир 
йўналишда ҳар хил транспортда ташишга оид нормалар Ҳаво кодексида, 
«Автомобиль транспорти ҳақида»ги Қонунда, Ўзбекистон Республикаси-
нинг темир йўли Уставида (Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2008 й.№ 232 
қарори билан тасдиқланган), Автомобил транспортида йўловчиларни ва 
багажни ташиш қоидалари (Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.03 й. № 482 
Қарори билан тасдиқланган), Ўзбекистон Республикасининг «Йўловчилар 
ва багажни ҳавода ташишнинг умумий қоидалари»да (05.12.2005 й.№ 1529 
билан рўйхатга олинган) белгилаб қўйилган.


628
Бир йўналишда ҳар хил транспортда ташиш ташишни бевосита тар-
тибга солувчи алоҳида қонун ёки бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат мав-
жуд эмас.
Умумий тамойилдан келиб чиқиб, бу турдаги ташишга ФК ва бошқа 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар татбиқ этилади. Шунингдек, бир йўналишда 
ҳар хил транспортда ташишда тегишли транспорт турида ташишни 
тартибга солувчи уставлар, кодекслар, қоида ва тарифлар нормалари 
қўлланилади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling