Збекистон республикасининг


бериш ҳамда багажни олишга ваколат берилган шахсга топшириш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet334/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   505
бериш ҳамда багажни олишга ваколат берилган шахсга топшириш 
мажбуриятини олади. Бунда йўловчи белгиланган йўл ҳақини, багаж 
топширган бўлса, багаж ташиш ҳақини ҳам тўлаш мажбуриятини олади.
Йўловчи ва багаж ташиш шарт номаси тузилганлиги тегишли 
чипта ва багаж паттаси билан тасдиқланади.
Йўловчи тегишли транспорт устави ёки кодексида назарда тутил-
ган тартибда:
ўзи билан болаларни бепул ёки бошқа имтиёзли шартларда олиб 
юриш;
белгиланган миқдор доирасида ўзи билан бепул багаж олиб юриш;
белгиланган миқдор доирасида бепул, миқдордан ортиқчаси 
учун эса — тариф бўйича ҳақ тўлаб, ташиш учун багаж топшириш 
ҳуқуқига эга.
1. Шарҳланаётган модда йўловчини ташиш шарт номасининг умумий 
шартларини белгилайди. Ушбу шарт номанинг тарафлари бўлиб ташиш 
хизматидан фойдаланувчи йўловчи ва ташиш хизматини бажарувчи 
ташувчи ҳисобланади. Йўловчи ташиш шарт номасига кўра ташувчи 
йўловчини белгиланган манзилга етказиб бориш вазифасини олади. 
Шунингдек шарт номада йўловчининг багажини ушбу шарт номани бажа-
риш доирасида элтиб бериш мумкинлиги кўзда тутилади.


624
2. Йўловчи ташиш шарт номаси ёзма шаклда тузилади. Бу ҳолатда 
шарт нома тузилганлиги чипта ва багаж паттаси билан гувоҳлантирилади. 
Шартноманинг ушбу тури ўз хусусиятига кўра оммавий ҳисобланишини 
таъкидлаш лозим.
3. Шарҳланаётган модда мазмунидан кўриниб турибдики, йўловчи 
ташиш пуллик хизмат ҳисобланади. Шунинг билан бирга, қонун томо-
нидан транспортда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати 
белгилаб қўйилиши мумкин. Масалан, «Шаҳар йўловчи транспортидан 
бепул фойдаланишни тартибга солиш ҳақида»ги Қонун билан шаҳар 
йўловчи транспортида бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар 
рўйхати (тоифаси) белгилаб қўйилган. «Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосининг мақоми 
тўғрисида»ги Қонун томонидан депутатлар ва сенаторларнинг темир йўл 
ва ҳаво йўллари транспортида бепул юриш ҳуқуқи белгилаб қўйилган.
4. Шарҳланаётган модданинг 3-қисми йўловчиларнинг ўзи билан 
болаларни бепул ёки бошқа имтиёзли шартларда олиб юриш ва белги-
ланган миқдор доирасида ўзи билан бепул багаж олиб юриш ҳуқуқини 
бевосита белгилаб қўяди. Шу ўринда, багажга нисбатан уни қўлда олиб 
ўтиш мумкинлиги ёки ташиш учун топшириш белгилаб қўйилган.
Ушбу моддада кўзда тутилган шартлар умумий ҳисобланади ва йўловчи 
ташиш шарт номаси тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тўлиқроқ 
тартибга солинади (ФК 709-м. шарҳига қаранг). Бундан ташқари, ташувчи 
йўловчининг багажига нисбатан маълум чеклашлар қўйиши ҳам мумкин. 
Масалан, ҳаво йўлларида ташишни амалга оширишда ташувчи томонидан 
багаж ёки қўл юки тариқасида муайян ашёлар қабул қилинмайди.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling