Збекистон республикасининг


-модда. Чақириб олинадиган аккредитив


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet421/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   417   418   419   420   421   422   423   424   ...   505
798-модда. Чақириб олинадиган аккредитив
Банк-эмитент томонидан маблағ олувчини олдиндан хабардор 
қилмаган ҳолда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин бўлган 
аккредитив чақириб олинадиган аккредитив дейилади. Аккреди-
тивни чақириб олиш банк-эмитент зиммасига маблағларни олувчи 
олдида бирон-бир мажбурият юкламайди.
Агар ижро этувчи банк операцияларни бажариш пайтигача аккре-
дитивнинг шартлари ўзгартирилганлиги ёки у бекор қилинганлиги 
ҳақида билдириш олмаган бўлса, у чақириб олинадиган аккредитив 
бўйича тўловни ёки бошқа операцияларни амалга ошириши шарт.
Агар аккредитивнинг матнида бошқа нарса назарда тутилган 
бўлмаса, у чақириб олинадиган аккредитив бўлади.


777
1. Умумий қоида бўйича, ўзининг муддати тугагунча аккредитив 
банк-эмитент томонидан маблағни олувчининг розилигисиз ва бунинг 
учун жавобгарликка тортилишидан хавф-хатарсиз ўзгартириши ёки рад 
қилиши мумкин. Бундай аккредитив чақириб олинадиган аккредитив деб 
аталади. Аккредитив бўйича ўзгариш ва бекор қилиш (қисман ёки тўла) 
тўловчининг кўрсатмасига биноан банк-эмитент томонидан амалга оши-
рилади. Чақириб олинадиган аккредитив тасдиқланган бўлиши мумкин 
эмас (ФК 799-моддаси шарҳига қаранг).
Агар маблағни олувчи аккредитив шартларини бажарган, тўлов эса 
амалга оширилмаган бўлса, у қуйидагиларга хақли:
а) маблағни олувчи олдида у аккредитив шартларини бажаргандан сўнг 
вужудга келадиган мажбуриятни, банк-эмитентга тегишли талабларни 
тақдим этиш;
б) маҳсулот етказиб бериш (пудрат ва ҳ.к.) шарт номасидан келиб 
чиқадиган мажбурият талабларини тўловчига тақдим этиш.
2. Тўловчининг чақириб олинадиган аккредитивни ўзгартириш ёки 
муддатидан олдин бекор қилувчи ҳамма топшириғи хақида банк-эмитент 
ижрочи банкни, у эса — маблағни олувчини хабардор қилиши керак. 
Агар маблағни олувчи ижрочи банкдан бундай хабарномани олгунча 
аккредитивнинг бошланғич шартларига жавоб берувчи ҳужжатларни 
тақдим қилган бўлса, бажарувчи банк тўловни ва бошқа операцияларни 
олдинги шартлар бўйича амалга ошириши керак.
3. Ҳар бир акредитив чақириб олинадиган аккредитивми ёки чақириб 
олинмайдиган аккредитив эканлиги аниқ кўрсатиши керак. Бундай шарт-
лар бўлмаганда аккредитив чақириб олинадиган аккредитив бўлади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   417   418   419   420   421   422   423   424   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling