Збекистон республикасининг
-§. ИНКАССО БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инкассо бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан ва банк амалиётида қўлланиладиган иш муома- ласи одатлари билан бошқарилади.
- Мижознинг топшириғи бажарилмаган ёки тегишли суратда бажа- рилмаган тақдирда, банк-эмитент унинг олдида ушбу Кодекснинг
4-§. ИНКАССО БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР
804-модда. Инкассо бўйича ҳисоб-китоблар ҳақида умумий қоидалар Инкассо бўйича ҳисоб-китоб қилинганида мижоз ўз банкига (банк- эмитентга) пул тўловчидан тўловни ва (ёки) тўлов акцептини мижоз ҳисобидан қабул қилиш ҳақида топшириқнома юборади. Инкассо топшириғини олган банк-эмитент уни бажариш учун бошқа банкни (ижрочи банкни) жалб қилишга ҳақли. Инкассо бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан ва банк амалиётида қўлланиладиган иш муома- ласи одатлари билан бошқарилади. Мижознинг топшириғи бажарилмаган ёки тегишли суратда бажа- рилмаган тақдирда, банк-эмитент унинг олдида ушбу Кодекснинг 24-бобида назарда тутилган асосларга кўра ва миқдорда жавобгар бўлади. Агар ижрочи банк томонидан ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш қоидалари бузилганлиги муносабати билан мижознинг топшириғи бажарилмаган ёки тегишли суратда бажарилмаган бўлса, мижоз олдидаги жавобгарлик ушбу банк зиммасига юклатилиши мумкин. 1. «Инкассо операциялари» — термини қарздорлардан (тўловчининг) тўлов ва/ёки акцептларни олишга йўналтирилган тижорат банкларнинг ҳар хил ҳаракатларини белгилашда ишлатилади. Улар тўловни олувчи- нинг инкассо талабномасига асосан унинг номидан ва унинг ҳисобидан амалга оширилади. Баъзи бир инкассо операция турлари бўйича тўловчига ундан акцепт ва /ёки тўлов олинаётганда тижорат ҳужжатларни бериш мажбурияти банкка юклатилади. Инкассо операцияси абстракт келишув бўлиб, тўловчи ва маблағни олувчи ўртасидаги ҳисоб-китоб қилинаётган шарт номага боғлиқ эмас. Инкассо топшириғи ҳар хил ҳисоб-китоб ҳужжатлари (тўлов талаб- номаси, тўлов талабномаси-топшириқномаси, инкассо топшириқно- маси) ва бошқа усуллар (чек, вексел) ёрдамида расмийлаштирилиши мумкин. 785 Мижоздан инкассо топшириғини олган банк, банк-эмитент деб ата- лади. Тўлов ва/ёки акцептни бажаришни талаб қилиш учун айнан маъсул шахсга тақдим этган банк, ижрочи банк деб аталади. Агар банк-эмитент ҳам тўловчининг, ҳам маблағни олувчининг ҳисоб- касса хизматларини амалга оширган ҳолатларда у бир вақтнинг ўзида бажа- рувчи банк бўлади. Бундай вазифани банк-эмитент банк қоидаларига мувофиқ маблағни олувчи ҳисоб-китоб ҳужжатларини ўзининг банкини четлаб ўтиб айнан шу банкка жўнатганида бажаради. 2. Инкассо тартибида тўловлар акцепт билан ҳам ва тўловчининг акцептисиз ҳам амалга оширилиши мумкин. Агар ҳисоб-китоб тўловчининг акцепти (акцепт шакл) билан амалга оширилса ёки сўз фақат мажбур шахсдан акцепт олиш ҳақида кетаётган бўлса, у ҳолда банк-эмитентга қуйидаги мажбуриятлар қўйилади: а) масъул шахсга тўлов ва/ёки акцептни бажарилганлиги тегишли ҳужжатлар билан тақдим этилишини таъминлаш; б) олувчининг ҳисоб рақамига тегишли маблағни ўтказишни таъминлаш ёки агар тўловчи томонидан тўлов ёки акцепт бажарилган бўлса унга акцептли ҳужжатларни топшириш. Агар ҳисоб-китоблар тўловчининг акцептисиз амалга оширилса, олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қонун талабларига тўлиқ мос келса, у ҳолда банк-эмитентга низосиз (акцептсиз) тўловчининг ҳисоб рақамидан — агар унда пул бўлса маблағни ўчириш ва уни тўловни олувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш мажбурияти юклатилади. Инкассо топшириқни бажараётган банк-эмитент ўз мижозининг номи- дан ва унинг ҳисобидан ҳаракат қилаётгани учун, у мижознинг вакили бўлиб ҳисобланади. 3. Мижознинг топшириғини олган банк-эмитент, уни бажариш учун бошқа банкни (ижрочи банкни) жалб қилишга ҳақли, бунинг учун унга тегишли ҳужжатларни жўнатган ҳолда. Инкассо операциялари амалга ошириш бўйича қонун ҳужжатлари ҳисоб-китоб ҳужжатларини бир банкдан бошқа банкка жўнатишга улар орасида шарт нома муносабатлари бўлмаганда ҳам йўл қўяди. Банк орқали ўтказишдан фарқли равишда ижрочи банк ФК нинг 241-моддасига (мажбуриятни бажаришни учинчи шахсга юклаш) асосан инкассо топшириғини бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас. Инкасса- циялаш мажбур шахсдан пул олишни кўзда тутади. Бундай ҳолда мажбур 786 шахсга нисбатан тўловни бажариш (ёки акцепт) талаби, унинг кредитори томонидан эмас, учинчи шахс томонидан изҳор қилиниши керак. Учинчи шахсга тўлов фақат шундай ҳолда мажбуриятни тугашига олиб келиши мумкин, қачонки бу учинчи шахс кредитордан маълум бир тегишли вако- латга эга бўлса, яъни унинг ишончли вакили бўлса. Акс ҳолда қарздор тегишли бўлмаган шахсга тўловни амалга оширишга таваккал қилади. Бинобарин, ижрочи банк фақат кредиторнинг — тўловни олувчининг вакили бўлиши мумкин. Шундай қилиб ижрочи банк банк-эмитент томо- нидан инкассация операциясини бажаришга топшириқни бажаришни бошқа шахсга ишониб топшириш асосида жалб қилиниши мумкин. Бу охирги ҳолат маблағни олувчи ва тўловчи банк (ижрочи банк) вакиллари ўртасидаги муносабат тўловчи банкнинг инкассо топшириғини олишдан ва айнан қонун томонидан вужудга келади. Инкассо операциясининг ўзига хослиги тўловчи банкнинг икки тараф- лама вакиллик ҳолатида кўринади. Бир томондан, ўзининг мижозига тўлов (ёки акцепт) учун талаб ҳужжатларини тақдим этиб ва олинган маблағ (акцепт)ни маблағни олувчи банкка жўнатиб, тўловчининг банки ижрочи банкдек ҳаракат қилади, яъни худди маблағни олувчининг вакилидек бошқа томондан ўз мижозининг ҳисоб рақамидан у тақдим этган, акцептланган ҳужжатларга асосан пулларни чиқариб, тўловчининг вакилидек ҳаракат қилади. Икки томонлама вакиллик банк ишида нормал ҳолатдир. Юқорида кўрсатилган инкассо операциянинг ўзига хослигини етказиб берилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) учун тўлов маж- буриятини бажариши вақти ўзгартиради. ФКнинг 246-моддасига мувофиқ пуллик мажбуриятнинг бажарилиш жойи кредитор-юридик шахснинг маж- бурияти вужудга келиш жойи ҳисобланади. Бироқ, Фуқаролик кодекси томо- нидан белгиланган пул мажбуриятини бажариш жойи қонун томонидан ишбилармонлик қоидаларига мувофиқ ёки мажбуриятнинг бошқа мазмунини кўзда тутган ҳолда ўзгартириш мумкин. Юқорида кўрсатилган инкассо операция сини амалга ошириш шартли равишда ФКнинг 246-моддасида диспозитив норма билан белгиланган пуллик мажбуриятни бажариш жой- ида бутунлай бошқа нарсани кўзда тутади (кўрилаётган муносабатларнинг мазмунига кўра). Кредиторнинг вакилига тўлов кредитор эмас, айнан унинг вакили бўлган жойда пуллик мажбурият тугатилади (бу кредиторнинг ўзи билан бажарилгандек). Айнан қарздор тўловчидан унинг қарз маблағини 787 олувчи кредиторнинг вакили бўлиб ижрочи банк ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, тўловчининг маблағи олувчи билан етказиб берилган маҳсулот учун (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) ҳисоб-китоб қилиш мажбурияти ижрочи банк жойида тугалланган деб ҳисобланади. Бу пуллик мажбуриятни бажарилган деб қарзни тўловчининг ҳисоб рақамидан ўчирилган пайтидан ҳисоблаш мумкин. Айнан мана шу пайтдан бошлаб тўловчининг ҳисоб-китоб қилинган пуллик мажбурияти тегишли равишда бажарилган деб ҳисобланади. 4. Инкассо бўйича ҳисоб-китоб тартиби Ўзбекистон Респуб ликаси Марказий Банки Бошқармасининг 2002 йил 12 январь № 60-сонли (№ 1/4) Қарорида тасдиқланган Ўзбекистон Респуб ликасида нақд пулсиз ҳисоб- китоб қилиш ҳақида Низомнинг 6-§ бўйича йўлга қўйилади. 5. Инкассо тартиби бўйича ҳисоб-китоб қилингандан сўнг тўловчининг пуллик мажбурияти унинг ҳисоб рақамидан ўчирилгандан сўнг бажарилган деб ҳисобланади, бундан кейин тўловни олувчи олинмаган маблағларни инкассо операциясида қатнашган банклардан талаб қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Банк-эмитент ва ижрочи банк тўловни олувчининг вакили бўлганлиги учун, улардан ҳар бири ишончли вакил сифатида топшириқни бажармаган- лик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Яна шундан келиб чиқиш керакки, бу банклар ва тўловни олувчи ўртасида шарт нома муносабатлари мавжуд, шунинг учун улар фақат шарт- номавий жавобгарликка тортилиши мумкин (шарт номавийдан ташқари эмас). Бу хулоса, олувчи банкка (банк-эмитентга) нисбатан шак-шубҳасиз бўлса, тўловчи банк (ижрочи банк)ка нисбатан тегишли равишда тушунтиришга зарурат пайдо бўлади. Ижрочи банк ва тўловни олувчи ўртасида аниқ бир инкассо операциясини бажариш бўйича шарт номавий муносабатлар юзага келади. Шунинг учун шарҳланаётган модданинг 5-қисмига мувофиқ бажа- рувчи банк маблағни олувчи олдида унинг топшириғини етарли даражада бажармаганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling