783
Аккредитив ёпилганлиги ҳақида ижрочи банк банк-эмитентни
хабардор қилиши керак.
Депонентланган аккредитивнинг фойдаланилмаган суммаси аккре-
дитив ёпилиши билан бир вақтда банк-эмитентга қайтариб берилиши
керак. Банк-эмитент қайтариб берилган суммаларни тўловчининг
маблағлар депонентланган ҳисобварағига киритиб қўйиши шарт.
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида аккредитивнинг ёпилиши
учун
асос назарда тутилиб, улар қуйидагилардан иборат бўлади:
а) аккредитивнинг ёпилишига тўловчи томонидан аккредитив аризада
белгиланган ижрочи банкдаги ҳаракат муддатининг якунланиши сабаб
бўлиши мумкин;
б) маблағни олувчининг аризасига мувофиқ у муддат якунланиши-
дан олдин ёпилиши мумкин, агар шундай вазият аккредитив шартлари
бўйича назарда тутилган бўлса. Агар у назарда тутилган бўлмаса ижрочи
банк маблағ олувчининг аккредитивни ёпиш тўғрисидаги топшириғини
бажармаслиги керак;
в) агар аккредитив чақириб олинадиган бўлса, тўловчининг талабига
мувофиқ ёпилади.
Аккредитивни ёпилиши ҳақида ижрочи банк банк-эмитентни, у эса
тўловчини хабардор қилиши керак.
2. Қопланган (депонентли) аккредитив бўйича ишлатилган маблағлар
ҳар қандай ҳолатда ҳам тўловчининг ҳисоб рақамига киритиш учун банк-
эмитентга қайтарилиши керак. Бунда ижрочи банкдаги «Аккредитив»
ҳисоб рақами ёпилади.
Аккредитивнинг ишлатилмаган маблағини банк-эмитентга қайтариш
муддати қонунда кўрсатилмаган. Шунинг учун бундай қайтариш одат-
даги маблағни ўтказиш операциялари вақтида ижрочи банкка тегишли
ҳужжатлар келиб тушгандан кейин кейинги банк кунидан кечиктирмасдан
ёки тегишли муддат тугагандан сўнг амалга оширилиши керак.
Банк-эмитент унга келиб тушган маблағларни у депонент қилинган
тўловчининг ҳисоб рақамига, уларни «Аккредитив тўловга» ҳисоб
рақамидан ўчириб, ижрочи банк томонидан келиб тушганидан кейин ги
банк кунидан кечиктирмасдан киритиши керак. Бу мажбуриятни бажа-
ришни кечиктирганлиги учун банк-эмитент ФК 785-моддасига кўра
жавобгарликка тортилиши мумкин.